RU

Последние новости

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  33 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  171 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Эрон U-16 бош мураббийи: "Ўзбекистон гол урмаганида, ҳакам яна 10 дақиқа қўшишга тайёр эди" Новости

Эрон U-16 бош мураббийи: "Ўзбекистон гол урмаганида, ҳакам яна 10 дақиқа қўшишга тайёр эди"

Тошкентдаги ЖАР стадионида “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Хоссеин Абди фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало бундай турнирга таклиф қилганингиз учун рахмат айтаман. Илк ўйинданоқ турнир яхши ташкиллаштирилгани билиниб турибди. Фикримча, икки жамоа учун ҳам ҳиссиётларга бой баҳс бўлди. Айниқса сўнгги беш дақиқалик барчани ҳаяжонда ушлаб турди. Майдонда назоратни ушлашга ҳаракат қилдик. Қолаверса, Ўзбекистон ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепди ва охиригача курашди. 

Бир нарсани алоҳида таъкидлаш жоиз, ҳакамлик борасида бир қанча ишлар олиб борилиши яққол кўриниб қолди. Бизга бир нечта жарима зарбаси белгиланмади. Охирги 10 дақиқаликда ҳакам қайсидир маънода таъсир қилди. Менга шундай туюлдики, агар Ўзбекистон гол урмаганида ҳакам яна 10 дақиқа  қўшиб  беришга тайёр эди. Раҳмат",- дейди Эрон U-16 бош мураббийи.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика