RU

Последние новости

09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  2 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  8 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4

Эрон ТЖ қачон охирги марта 6 та тўп ўтказганди? (+статистика) Новости

Эрон ТЖ қачон охирги марта 6 та тўп ўтказганди? (+статистика)

Жаҳон чемпионати-2022 дастлабки тури Эрон термаси учун жуда омадсиз бошланди.

Жамоа ўз тарихида илк бор расмий ўйинда олтита тўп ўтказиб юборди. Англия ТЖ 6:2 ҳисобида форсларни мағлуб этишга эришди.

Умуман, эронликлар фақатгина бир марта, у ҳам бўлса 1950 йил Туркияга қарши ўртоқлик учрашувида 1:6 ҳисобида ютқазган ва бу терма тарихидаги энг йирик мағлубият ҳисобланади.

Эрон ТЖ 5 та гол ўтказган ўйинлари:

Ж.Корея 0:5 (Осиё ўйинлари-1958)

Австрия 1:5 (Ўртоқлик ўйини, 2000)

4 та гол ўтказган ўйинлари:

Исроил 0:4 (Осиё ўйинлари-1958)

Покистон 1:4 (Осиё кубоги-1960 саралаши)

Туркия 0:4 (RCD Cup-1969)

Перу 1:4 (ЖЧ-1978)

С.Арабистони 3:4 (ЖЧ-1994 саралаши)

Уммон 2:4 (Осиё ўйинлари-1998)

Мексика 0:4 (Ўртоқлик ўйини, 2007)

Баҳрайн 2:4 (Ўртоқлик ўйини, 2009)

Умуман “Осиё шерлари” охирги марта 3+ голни 2019 йил январида Осиё Кубоги доирасида Япония билан баҳсда ўтказиб юборган – 0:3. Шунингдек, Эрон ва Англия тарихда илк бор бир-бирига қарши тўқнаш келди. 

Англия - Эрон 6:2

21 ноябрь 2022 йил. "Халифа Интернейшнл" стадиони

Голлар: Жуд Беллингем 35, - 1:0 (Люк Шоу). Букайо Сака 43, - 2:0 (Харри Магуайр). Раҳим Стерлинг 45, - 3:0 (Харри Кейн). Букайо Сака 62, - 4:0 (Раҳим Стерлинг). Меҳди Тареми 65, - 4:1 (Амир Голизода). Маркус Рэшфорд 72, - 5:1 (Харри Кейн). Жэк Грилиш 90, - 6:1 (Каллум Уилсон). Меҳди Тареми 90+13 пенальти, - 6:2.

Маълумот ўрнида, Англия – Эрон (6:2) баҳси Жаҳон чемпионатлари тарихида асосий бўлими энг узоқ давом этган учрашувга айланди – 117 дақиқа. Бош ҳакам 1-таймга 14 дақиқа, иккинчисига эса 10 дақиқа қўшиб берди.

Бундан ташқари, форслар мундиалда олти ўзгаришни амалга оширган илк терма жамоага айланди. Бунга эронлик дарвозабоннинг бошидан жароҳат олгани туфайли мажбурий алмаштирилиши сабаб бўлган. Қўшимчасига, Меҳди Тареми жаҳон чемпионатлари тарихида асосий вақтда энг кеч гол урган футболчига айланди – 90+13.

Эрон терма жамоаси аъзолари мамлакатдаги ҳолат туфайли Англияга қарши баҳс олдидан давлат мадҳиясини куйлашмади.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика