RU

Последние новости

15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  0 15:10Палмер: "Росеньор эркин ўйнашимизга имкон беради"  0 14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  1 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  1 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  3 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  6 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  4 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  1 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  5 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  1

Эрон ҳам кейинги босқичга йўл олди Новости

Эрон ҳам кейинги босқичга йўл олди

Осиё Кубоги "C" гуруҳи вакиллари Қатар ҳамда Эрон миллий терма жамоалари 2-тур доирасида ўзаро беллашдилар.
Осиё Кубоги-2015
"C" гуруҳи, 2-тур
Қатар - Эрон 0:1
Бош Ҳакам:
Равшан Эрматов
Қанот ҳакамлари: Абдулхамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Тўртинчи ҳакам: Моҳд Амирул Ясоб (Малайзия)
Заҳирадаги ҳакам: Жеффрей Гоҳ Гек Пхенг (Сингапур)
Назоратчи: Ченг Йим Яу (Гонконг)
Голлар: С.Азмун 52

Қатар: Қосим Бурҳон, Муҳаммад Тресор, Али Ал-Маҳди Мухтор, Иброҳим Мажид, Абдулкарим Ҳассан, Эл-Сайид (Мешал Абдуллоҳ 72), Ҳасан Ал-Ҳайдос, Карим Будиаф, Буалим Ҳуҳи, Исмоил Муҳаммад (Халфан Иброҳим 58), Муҳаммад Мунтари.

Эрон: Алиризо Ҳагиги, Муртазо Пуралиганжи, Меҳрдод Пўлади, Жалол Ҳуссайни, Вуриа Ғофури, Андраник Теймуриян (Амир Ҳусайн Содиғи 86), Жавод Некунам, Эҳсон Ҳожсафи, Масъуд Шожаи (Ҳусро Ҳайдари 71), Ашкан Дежага, Сардор Азмун (Ризо Гучаннажод 62).

Огоҳлантиришлар: А.Ал-Мухтор 49



                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+2.
Мунтари ва Содиғи ўртасидаги дуэлдан кейин Мунтари йиқилиб олди. Ҳеее, Равшан Эрматовни бунақа айёрлик билан алдоймайсанлар...

Равшан Эрматов асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берди.

88.
Ҳожисафининг зарбасини Бурҳон майдон ташқарисига чиқариб юборди.

86. Эрматовга қойил, Теймуриян вақт чўзиш учун марказга секин юриб келмоқчи эди, Эрматов уни дарвоза олдидан чиқиб кетишини айтди, вақт чўзишига йўл қўймади.


Мусобақа расмий сайтининг маълум қилишича, ўйинни кўриш учун стадионга 22672 нафар мухлис ташриф буюрган.


74. Дежаганинг кейинги зарбаси йўл-йўлакай Гучаннажодга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

73.
Дежага жарима майдончасига кириб бориб тўп оширишда хатога йўл қўйди.

62.
Ҳозирча ягона бўлиб турган Сардор Азмун жароҳат олди, унинг ўрнига Ризо Гучаннажод тушди.

58.
Муҳаммад Исмоил жароҳат олди ва унинг ўрнига Халфан Иброҳим туширилди.

52.
Гоооооллллл, Сардор Азмун, 0:1. Дежага етказиб берган тўпни Азмун чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим бошланди


Биринчи бўлим статистикаси

Эрматовнинг ҳуштаги чалинди ва биринчи бўлимга якун ясалди.

43.
Дежаганинг ўнг томондан тепган тўпи ноаниқ кетди.

40.
Зарбааааа ва ҳимоячи, Поурилиганжининг бош билан берган зарбасини Эл Сайид қайтариб юборди.

35.
Эронлик дарвозабон Ҳагиги ва ҳимоячи Вуриа Ғофурилар чўзилиб олишди. Яхшиям бу узоққа чўзилмади, турилар энди ўйинни давом эттириш керак...

34.
Эронликларнинг ҳаводан узатилган навбатдаги тўп узатишлари ҳам самарасиз кетди.

29.
Теймурияннинг бурчакдан узатган тўпини ҳеч ким дарвозага йўллай олмади, ўтган ўйинда ҳудди шундай ҳолатда Шожаи тўп киритган эди.


22 дақиқагача бўлган статистика

24.
Хавфли вазият! Дежаганинг ўнг қанотдан зарба бериш учун ташлаб берилган зарбасини Шожаи дарвозага йўллай олмади.

21.
Эрматов энди Дежагага тушунтириб қўйди ўзини босиб олиши кераклигини, бу кетишда ҳамюртимиз форсларнинг ҳаммасига "понятка" бериб чиқадиёв... )

20.
Азмун ўйинда фаол ҳаракат қилмоқда, бу фаолликка гол етишмаяпти холос.

17.
Теймуриян ўнг томондан "навес" қиламан деб ҳоууу нариги қишлоқни майдонига тепиб юборди тўпни...


Эрон терма жамоаси мухлиси


Қатар терма жамоаси мухлисаси

13.
Баҳрайнлик ўйинчининг бош билан берган зарбасини ҳимоячи кўкраги билан қайтариб юборди.

12.
Некунам сариқ олиши мумкин эди, лекин Эрматов Некунамни аяди. Укам ўзини босвол, бўлмаса мана бундан оласан деб чўнтагини кўрсатди ))


Учрашувдан олдин мухлисларнинг стадионга келиши...

6.
Эрон ўйинда устунликни қўлга олди.


Эрон таркиби


Қатар таркиби

4.
Сардор Азмуннинг бош билан берган зарбасини тажрибали Қосим Бурҳон ушлаб олди.

2.
Ўйиндаги биринчи зарбани форсларнинг марказий ҳимоячиси Жалол Ҳусайни берди.

Учрашув бошланди

-
Бугунги учрашувни Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Демак, бугун ҳакамларга мухлислик қиламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика