RU

Последние новости

Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди Новости

Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди

Теги :  Эрон ФФЭрон
Эрон ФФни 43 ёшли мутахассис бошқаради.

Эрон футбол федерацияси президентлиги учун сайлов натижалари эълон қилинди. Унга кўра, 43 ёшли Шаҳобиддин Азизи Хадем биринчи босқичда 35 ва иккинчи босқичда 49 овоз тўплаб, федерациянинг янги президенти этиб тайинланди. Эндиликда у 4 йил давомида Эрон ФФга раҳбарлик қилади. 

Бунгача Шаҳобиддин Азизи Хадем федерациянинг директорлар кенгашида фаолият юритиб келаётганди. Президентликка номзод сифатида собиқ футболчи Али Карими ҳам ўз номини қўйганди, бироқ у атиги 9та овоз тўплади. 2019 йилнинг декабрь ойида Меҳди Таж ишдан кетганидан бери Ҳейдар Баҳарванд вақтинча президент вазифасини бажариб келаётганди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика