RU

Последние новости

08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:10ЖЧ-2026 саралаши. Винисиус пенальтидан гол ура олмади, Месси ва Аргентина эса сафарда Парагвайга ютқазди  2 07:54Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон учрашуви учун карикатура чизди  23 07:24Марко Матерацци: "Златан ўзини энг зўри деб ҳисоблайди, лекин ундай эмас"  0 02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  26 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  2 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  13 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  113 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  81 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  91 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1097

Эрнесто Вальвердени "Барселона"да олиб қолиш учун 4 сабаб Новости

Эрнесто Вальвердени "Барселона"да олиб қолиш учун 4 сабаб

"Атлетик" собиқ устози Эрнесто Вальверденинг "Барселона"даги ишлари шунчалик яхши эдики, хатто клуб мухлислари требл ҳақида орзу қила бошлашди.

Бироқ, сўнгги 7 кун ичида ушбу умидлар йўққа чиқди.

Чемпионлар лигаси чорак финал илк ўйинида "Рома" устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, кўпчилик Каталония клуби кейинги босқичга осонликча чиқди деб ўйлаган эди, аммо бундай бўлгани йўқ. Римдаги жавоб ўйинида италияликлар мўжиза кўрсатишди ва биринчи учрашувдаги натижа ҳеч нарсага арзимади.

Ўшандан бери "Барселона" ишқибозлари Вальверденинг нотўғри тактикаси, уни истеъфога чиқариш ҳақида таъкидлашмоқда. Биз эса мутахассисни ҳайдаб юбориш хатолигини исботловчи 4та сабабни эътиборингизга ҳавола қиламиз:


#4 Трансфер бозорида яхши мураббийлар кўп эмас

"Барселона" мухлислари жамоанинг бир неча кун аввалги натижаларидан хафа бўлиши мумкин, бироқ уларда ўсиш борлиги факт. Вальверде жамоани яна оёққа турғизмоқда.

Истеъфо айни дамда клуб учун ёмон қарор бўлади, чунки ҳозир трансфер бозорида яхши мураббийлар кўп эмас. Бундан ташқари, мутахассислар бор бўлса ҳам "Барселона"дек клубни бошқаргани билан фахрлана олмайди.

Тўғри, Вальверде ҳам Каталония клубига келишдан олдин бундай жамоада ишламаган, бироқ у Бильбаонинг "Атлетики"да яхши натижа кўрсата олган.

Бошқа клублардан фарқли ўлароқ "Барселона" раҳбарияти мураббий танлашда катта эҳтиёткорлик билан иш кўради. Жамоага келадиган янги мутахассиснинг фалсафаси клубга мос келиши, услуби жамоаникига яқин бўлиши лозим.

Айни дамда "Барселона" ДНКси бор мураббийлар бозорда кўп эмас. Шу сабабли мутахассисни ўринбосар йўқ пайтда ишдан бўшатишдан кўра, Вальвердени камида яна бир йил жамоада олиб қолиш тўғри қарор бўлади.


#3 "Барселона" ҳали ҳам тикланиш даврида

Ёши бир жойга етиб қолган Хавьер Маскерано сўнгги йилларда "Барселона"нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланган эди. Серхио Бускетс эса аввалгидек ўйин кўрсатмаяпти, Андрес Иньестанинг боши жароҳатлардан чиқмай қолди.

Паулиньо трансфери сўнгги бир неча йилликдаги энг яхши харидлардан бири бўлди. Клуб ҳозир аввалги даражада эмас, бироқ аста-секинлик билан ўша савияга қайтилмоқда.

Лука Динь, Самуэль Юмтити ва Нелсон Семедо каби футболчилар тезда "Барселона"нинг асосий таркибидан жой олишини кутмаган эди, бироқ ушбу ўйинчиларнинг жамоага ижобий таъсири сезилди.

Ўтган мавсум "Реал"га етиб олиш учун курашган клуб бу футбол йилида 33та турдан бери мағлуб бўлмаяпти. Чемпионлар лигасида "Рома"га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этиш аламлидир, лекин "Барселона"даги ўзининг илк йилида катта ишларни бажарди, жамоани тиклашда ҳисса қўшди. Шундай экан, унга яна бир йил ишлаш имкониятини бериш хато эмас.


#2 Иккита соврин қўлга киритилган мавсумни ёмон деб бўлмайди

"Барселона"дагиларга доимо катта талаблар қўйилади. "Атлетико" собиқ мураббийи жорий мавсум "Барселона" билан ЛаЛигада жуда яхши натижага эришди ва яқин ҳафталар ичида клуб Испания чемпионига айланиши мумкин.

Бундан ташқари, каталониялик гигантлар Испания Кубогида курашни давом эттиришмоқда ва жамоа мавсумни иккита соврин билан якунлаши мумкин. Чемпионлар лигасидаги омадсизликка қарамасдан, бу футбол йили "Барселона" учун яхши келди дейиш хато бўлмайди.

Еврокубокдаги муваффақиятсизликда ҳамма Вальвердени айбламоқда, аммо "Камп Ноу"га иккита соврин келиши бу айбни ювиб кетса керак.

Мавсумда 3та соврин ютиш идеал натижа бўлар эди, аммо кўпчилик жорий футбол йили олдидан каталонияликлар икки фронтда "Реал"да юқорида бўлишини кутмаганлиги аниқ.


#1 Тўғри хулоса

Вальверде "Барселона"даги илк йилини якунламоқда ва уни иккита соврин билан тугатиш ажойиб натижа. Мутахассис жамоани янада кучайтира олади, бунинг учун мураббийда етарли даражада иқтидорли ёшлар бор.

Бундан ташқари, келаси мавсум Филиппе Коутиньо Чемпионлар лигасида иштирок этиши мумкин ва бу жамоа натижаларига ҳам таъсир қилади.

Вальверде бу мавсумдан тўғри хулоса чиқариб, йўл қўйган хатолари устида ишлашга улгуради.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика