RU

Последние новости

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  5 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  1 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  13 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Эрнесто Вальверде иштирокидаги матбуот-анжумани Новости

Эрнесто Вальверде иштирокидаги матбуот-анжумани

"Реал"га қарши ЛаЛиганинг 17-тур учрашувидан олдин "Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде матбуот-анжуманида иштирок этди.

- Тўпга эгалик қилиш қанчалик муҳим?

- Тўпга эгалик қилиш билан учрашувда ғалаба қозони бўлмайди, гап вазиятлар яратиш ҳақида кетмоқда. Тўп билан ҳаракат қилган эмас, рақиб дарвозасига кўпроқ яқин келганлар ғолиб бўлишади. Бироқ бу ҳужум ташкил қилишда ёрдам беради. "Реал" қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилади.


- Ғалабангиз "Реал"ни совриндан узоқлаштирадими?

- Йўқ, биз учрашув оқибатлари ҳақида ўйлаётганимиз йўқ, олдинда турлар кўп.


- "Реал" уч ярим ҳимоячи ёки икки ҳужумчи билан ўйнаши "Барса"нинг ўйинига таъсир қиладими?

- Бу асосий таркибда ўзгаришларга олиб келмайди, аммо ўйинда бўлиши мумкин. Майдонга Асенсио ёки Бэйл тушиши - бу турли нарсалар. Бироқ "Реал" мураббийи ўз таркибини аниқлайди. Улар ўз стадиони ва кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қилишади.


- 24та учрашувдан бери мағлуб бўлмаяпсиз. "Реал"га қарши баҳсда "Барселона" фаворитми?

- Бундай деб ўйламайман. Шу каби баҳсларда турнир жадвалидаги ўрин ёки очколар фарқи муҳим эмас. Улар уйда ўйнашади, рақиб кучли, баҳсда фаворит бор деб ўйламайман.


- Сўнгги йилларда "Барселона" "Сантьяго Бернабеу"да яхши натижаларга эришди, аммо "Камп Ноу"да аксинча.

- Статистика бир нималар дейиши мумкин, аммо бу шунчаки рақамлар. Ушбу серияни давом эттириш ниятидамиз, бироқ қийин.


- "Барселона" қаерда хато қилиши мумкин эмас?

- Бундай турдаги баҳсларда ҳар бир вазиятда эътиборли бўлиш керак, чунки бундай ажойиб футболчилар бир ҳужум билан учрашув тақдирини ҳал қилишлари мумкин. Биз ҳамма деталларга эътибор қаратиб, ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солмоқчимиз. Суперкубокда прессинг эвазига улар бизга муаммо туғдиришди. Бу баҳсни сабрсизлик билан кутяпмиз, чунки бу учрашувда кучимизни кинаб кўрамиз. Иккала жамоа яхши формада.


- Суперкубокдаги видеоларни қайта кўрдингизми?

- Албатта, улар бизга тайёргарлик учун керак бўлди, чунки "Реал"ни бошқа жамоаларга қарши баҳсларини кўрсангиз, ўйин бошқача бўлади.


- Мадриддаги вазият борасида ҳавотир оляпсизми?

- "Сантьяго Бернабеу"даги мухлислар ўз жамоасини қўллаб-қувватлашади, аммо баҳс яхши ўтишига умид қиламиз.


- Жонли йўлакча муҳим факторга айланиши мумкинми?

- "Реал"нинг жорий йилдаги муваффақиятларини ҳурмат қиламиз, бироқ ҳеч ким учун жонли йўлакча яратмаган бўлардим, ўзим ҳам ундан ўтишни истамайман, чунки бу нарса ўз аҳамиятини йўқотган.


- "Реал" билан фарқ саккизтага етишини тасаввур қилганмидингиз?

- Йўқ, аммо ҳозирги ҳолат ёқимли. Орзу қилиш зарарли эмас, доимо ҳаммаси яхши деб ўйлайсан.


- Бугун дарвозабонлар ҳал қилувчи ролни ўйнашадими?

- Дарвоза ва дарвозабонлар доимо ҳал қилувчи ролни ўйнаган. Иккала посбон ҳам яхши формада. Биз учун ўз дарвозабонимиз - энг яхшиси. Иккиси ҳам бор кучини ишга солади, дарвозабоннинг ишончи жуда муҳим.


- Бу фаолиятингиздаги энг муҳим учрашувми?

- "Реал"га қарши баҳс жуда муҳим. Аммо бу учрашув фаолиятимдаги энг муҳими демаган бўлардим.


- Роналду 100% тайёр эмаслигини айтишмоқда. Бунга ишонасизми?

- У майдонга тушади деб ўйлайман. Учрашув жуда муҳим - у ҳам асосий футболчи, шу сабабли Роналду майдонга тушади.


- Жамоа бундай баҳсга тайёргарлик кўраётганда энг муҳими нима?

- Биз қандай ўйнашимиз энг муҳими. Биз ўзимизнинг кучли, рақибнинг кучсиз томонларини ўрганамиз.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика