RU

Последние новости

07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  2 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  37 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  58 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  117 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1031 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11

Эрматов ва унинг бригадасига омад ёр бўлсин Новости

Эрматов ва унинг бригадасига омад ёр бўлсин

Бугун ЖЧ-2018да биз кутган кун келди. Яъни, ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бугун жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Аргентина - Хорватия баҳсини бошқаради.


Бу ўйин Эрматов учун жаҳон чемпионатларидаги 10-учрашув бўлади. Бунгача жами тўққизта ўйинда ҳакамлик қилган Эрматов ЖЧ-2010да бешта, ЖЧ-2014да эса тўртта ўйинни бошқарган.

1-турда Аргентина Исландия 1:1 ўйнади, Хорватия эса Нигерияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Демак, бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви анча қизиқ кечса керак. Бундан ташқари, мазкур беллашувни Равшан Эрматов бошқариб бориши ўйинга бўлган қизиқишни икки карра оширади.

Жаҳон чемпионатларидаги дебютини 2010 йил бошлаган Эрматов ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда энг ёш ҳакам бўлганди. Шунга қарамай, ФИФА унга катта ишонч билдириб бешта ўйинни топширган. Ва айтиш мумкинки, ҳамюртимиз жиддий хатоларга йўл қўймасдан барча ўйинларни юқори савияда ўтказа олганди.

Келинг, шу ўринда 2010 йил Эрматов бошқарган ўйинларни ёдга олсак.

ЖАР - Мексика 1:1 (Очилиш ўйини, гуруҳ босқичи)
Англия - Жазоир 0:0 (гуруҳ босқичи)
Греция - Аргентина 0:2 (гуруҳ босқичи)
Аргентина - Германия 0:4 (чорак финал)
Уругвай - Голландия 2:3 (ярим финал)

Кўриб турганингиздек, Эрматов ЖЧ-2010да Аргентина терма жамоаси иштирокидаги иккита ўйинда ҳакамлик қилган. Ўшанда Равшан Эрматовга қанотларда Баҳодир Қўчқоров билан Рафаэль Илясов ёрдам берганди.

Орадан тўрт йил ўтиб Бразилияда ўтган мундиалда Эрматов бошчилигидаги ҳамкамлар бригадаси яна тўртта ўйинни бошқаришади. Учта гуруҳ ўйини ва битта чорак финал баҳси.

2014 йил Эрматов бошқарган ўйинлар: 

Швейцария - Эквадор 2:1 (гуруҳ босқичи)
Хорватия - Мексика 1:3 (гуруҳ босқичи)
АҚШ - Германия 0:1 (гуруҳ босқичи)
Голландия - Коста-Рика 0:0, 4:3 пен. (чорак финал)

Тўрт йил аввалги мусобақада Эрматов Аргентина иштирокидаги баҳсга қўйилмаган, бироқ Хорватиянинг гуруҳ босқичида Мексикага қарши баҳсини бошқарган. Ўшанда хорватлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишган. ЖЧ-2014да Эрматовга қанотларда Баҳодир Қўчқоров билан Абдулҳамид Расулов ёрдам берганди.

Мана энди бугун ҳамюртимиз ЖЧ-2018 доирасида биринчи, умумий ҳисобда эса 10-учрашувини ўтказади. Шу ўринда Эрматов бошлиқ Абдулҳамид Расулов, Жаҳонгир Саидов каби ҳакамларимизга бугунги учрашувда омад тилаган ҳолда ўйинни чиройли тарзда бошқаришларини ҳамда қўпол хатоларга йўл қўймасликларини ният қилиб қоламиз.

Равшан Эрматов ва унинг бригадаси учун бутун халқимиз дуода десак муболаға бўлмайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +86   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика