RU

Последние новости

20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  26 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1

Эрматов бригадаси U-19 ёшлар ўртасидаги ОЧ баҳсларида ишлайди Новости

Эрматов бригадаси U-19 ёшлар ўртасидаги ОЧ баҳсларида ишлайди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА лайнсмени Абдуҳамидилло Расулов шу йилнинг 9-23 октябрь кунлари Мьянмада бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилишади.
Осиё Футбол Конфедерацияси октябрь ойида Мьянма мамлакати мезбонлик қиладиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи баҳсларида ишлайдиган ҳакамларни тасдиқлади. Унга кўра, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов мазкур мусобақа ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар қаторидан жой олди. Эрматовга мусобақа давомида қанотда ўзбекистонлик ФИФА лайнсмени Абдуҳамиддило Расулов ёрдам беради. Эрматовга қанотда ёрдам берадиган иккинчи лайнсмен номини ОФК мусобақа арафасида тасдиқлайди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада ўзбекистонлик яна бир ҳакам - ОФК назоратчиси Фарҳод Абдуллаев ҳам иштирок этади. Фарҳод Абдуллаев Осиё Чемпионатида назоратчи ҳакам вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, Мьанмадаги Осиё Чемпионати баҳсларида Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Ўзбекистон U-19 ёшлари мусобақанинг «В» гуруҳида Индонезия, БАА ва Австралия ёшларига қарши баҳс олиб боради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика