RU

Последние новости

13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  0 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10

Эркин Жабборов: “Фарғонада қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз” Новости

Эркин Жабборов: “Фарғонада қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз”

Олий лига йигирма тўққизинчи турининг “Нефтчи” — “Қизилқум” жамоалари учрашувидан (0:1) сўнг, меҳмонлар посбони Эркин Жабборов ўз фикрларини билдирди.
— Мухлисларимизни ушбу муҳим ғалаба билан табриклайман, — деди Эркин Жабборов. — Рақибимиз чемпионат жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъий назар катта тажрибага эга жамоалардан эди. Охирги учрашувлардаги омадсизликлардан сўнг, фарғоналикларнинг жамоамизга қарши жиддий қаршилик кўрсатишини кутгандик. Ўйин осон бўлгани йўқ. Майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганимизга қарамасдан Фарғонадаги қийин кечган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

Қолаверса, ушбу ғалабадан сўнг, “Қизилқум” жамоаси “Нефтчи” майдонидаги нохуш анъанага чек қўйгани айниқса қувонарлидир. Чунки бунгача жамоамиз Фарғонада жами ўн олти марта майдонга тушиб, атиги икки бор дуранг ўйнашганди, холос. Охирги турда ўз майдонимизда “Сўғдиёна” футболчиларини қабул қиламиз. Энди ўтган турни унутиб, навбатдаги ўйинга пухта ҳозирлик кўришга эътибор қаратамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика