RU

Последние новости

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  4 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

Эркин фикр. Қосимовни четга ўқишга юбориш керак Новости

Эркин фикр. Қосимовни четга ўқишга юбориш керак

Ўтган ҳафта Асқар Толибжонов ва Миржалол Қосимов билан Осиё Кубогидаги иштирокимиз якунларига бағишлаб матбуот анжумани ташкил қилинди.
ЎФФ биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида бир қатор саволлар қўйилди ва шунга яраша жавоб олинди. Савол-жавоблардан шу нарса аниқ бўлдики, то ЖЧ-2018 саралаш босқичининг охиригача Миржалол Қосимов терма жамоа бош мураббийи лавозимида қолади. Бу ҳақда Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов расман ахборот берди.



Аслида Қосимовга Осиё Кубогидаги натижа қандай бўлишидан қатъий назар, имконият охиригача берилиши маълум эди. Осиё ўйинларида чемпион бўла олмадик, Осиё Кубогида чорак финалда тўхтадик, лекин бирон марта бош мураббийнинг истеъфоси ҳақида гап бормади. Демак, Қосимовнинг узоқроқ муддатга ишлаши олдиндан пишитиб қўйилган режа бўлган. Энди ЖЧ-2018га чиқиш учун ҳам Миржалол Қосимов ўз ишини бажаришда давом этади.

Албатта, бундан кимдир рози, кимдир норози бўлгани аниқ. Майли, Қосимовга яна имконият берилдими, буёғига бош мураббийни бирор чет давлатга малака оширишга юбориш керак бўлади. Юборганда ҳам имкон қадар футболи ривожланган давлатга жўнатиш лозим. Негаки малака ошириш ҳар доим мураббий фойдасига хизмат қилади. Албатта, Миржалол Қосимовда тегишли лицензия бор, бироқ малака ошириш умуман бошқа масала.



Маълумки, Миржалол Қўшоқович футболчилик фаолиятини тугатгач, аввалига бироз муддат "Машъал" ўринбосарлари билан ишлади, кейин "Бунёдкор" бош мураббийи бўлди. Ундан кейин терма жамоа бошқарувига ўтди. Шу вақт оралиғида ўзимизда ташкил қилинган "Про" лицензияси курсларида ўқиди. Лекин кўриниб турибдики, буёғига янада кўпроқ ўқиш керак бўлади. Бунинг учун эса энг яхши вариант чет эл ҳисобланади. Биз хоҳлардикки, жаҳон мураббийлари иштирок этадиган турли халқаро семинарларда Ўзбекистондан ҳам мураббий қатнашса. Ўз фикрлари билан катта-катта минбарларда чиқиш қилса.

ФИФА ташаббуси билан бундай семинарлар ҳар йили тез-тез ўтказиб турилади. Жаҳон саҳнига чиқишимиз учун терма жамоа бош мураббийининг мана шундай семинарларда иштирок этиши талаб этилади. ФИФА қачон бизга яқин келаркин деб кутиб ўтиргандан кўра, ўзимиз ФИФАга боришимиз керак. Қосимов ҳам худди Карлуш Кейрушга ўхшаб халқаро семинарларнинг доимий иштирокчиси бўлиши лозим. Шундагина мураббий янада кўпроқ дунёга танилади, бу эса ўз навбатида кучли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашуви ўтказишда ҳам қўл келади.



Ўтган ҳафта бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу савол ўртага ташланганда ТЖМ директори Асқар Толибжонов "Бунга имкониятимиз етади, бу ҳақда ўйлаб кўрамиз" дегандек мужмал жавоб қилди. Аммо энди ўйлаб ўтириш эмас, балки шартта ишга киришиш лозим. Истагимиз, вариантлар ўрганиб чиқилсин ва то жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари бошлангунча Миржалол Қосимов Испания, Германия ёки Бельгиядами малака ошириб қайтсин. Балки кейинчалик шу нарса сабаб бўлиб Россиядаги жаҳон чемпионатига борсак ажаб эмас.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика