Эриксен ўзига янги клуб изламоқда
13 июн 2022 01:14
Новости
Эриксен ўзига янги клуб изламоқда
Даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен "Брентфорд" билан янги шартнома имзоламасликка қарор қилган.
Футболчи январь ойида "Брентфорд"га қўшилди ҳамда Англияда муваффақиятли ярим мавсумни ўтказди. Раҳбарият ва “асаларилар” бош мураббийи 30 ёшли футболчи билан ҳамкорликни давом эттириш истагини бир неча бор билдирган, аммо у бошқа йўлдан боришга қарор қилган кўринади. Журналист Альфредо Педулланинг сўзларига кўра, Эриксен янги чақирув кутмоқда, шу боис у тез орада бошқа клуб билан шартнома имзолайди. Англия Премьер-лигаси вакиллари, жумладан, унинг собиқ жамоаси “Тоттенхэм” ҳам ҳужумкор ярим ҳимоячининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эриксен "Брентфорд" сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии