Эрик Тохир: "Интер" Манчинини узоқ муддатга сақлаб қолмоқчи"
05 ноя 2015 17:12
Новости
Эрик Тохир: "Интер" Манчинини узоқ муддатга сақлаб қолмоқчи"
"Интер" президенти Эрик Тохирнинг таъкидлашича, жамоа бош мураббийи Роберто Манчини клубда узоқ муддат қолади
"Роберто яхши натижаларга эришди, шу сабабли унга ишонч билдирдик. У етакчи бўлишни билади, керакли феъл ва билимга эга. Аввалига ҳаммаси осон эмас эди, аммо ҳозир натижадан мамнунмиз. "Челси" унга қизиқяпти? Манчинининг ўзидан сўраш керак. У биз билан 10-15 йил давомида бирга бўлишини билмайман, лекин 2-3 йиллик шартномамиз бор. У лойиҳанинг ўртасида кетиб қоладиганлардан эмас. Жозе Моуриньонинг қайтиши борасидаги миш-мишларга келадиган бўлсак, у яхши мураббий, аммо у ҳақида ҳеч қачон гапирмаганмиз. Биз Манчинига тўлиқ ишонамиз ва у биз билан узоқ йиллар давомида бирга бўлишига умид қиламиз" - дейди Тохир.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии