Эрик тен Хаг: "Танаффусда уч ўзгариш қилдим, бироқ бутун жамоани ўзгартиришни истагандим"
14 авг 2022 17:35
Новости
Эрик тен Хаг: "Танаффусда уч ўзгариш қилдим, бироқ бутун жамоани ўзгартиришни истагандим"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Брентфорд"га қарши ўйинда Лисандро Мартинеснинг ўзгартирилиши ҳақида гапирди.
Учрашувнинг танаффуси вақтида Мартинес ўрнига Варан майдонга тушди. Шунингдек, Люк Шоу ҳамда Фреднинг ўрнига Тирелл Маласиа ҳамда Скотт Мактомини ўйинга қўшилди.
"Танаффусда уч футболчини ўзгартирдим, бироқ бутун жамоани алмаштириш керак эди. Ўйинга куч қўшишни истадик. Гап айнан кимни ўзгартирганимизда эмас. Бу футболчиларга бўлган ёмон муносабат бўлиб қолиши ҳам мумкин.
Барча футболчилар меники, барчамиз биргамиз. Қийин ҳолатда турибмиз, шу сабабли бирлашишимиз керак. Яхши ресурслар топиб, қарор чиқариш керак", - деди тен Хаг.
Комментарии