Эрик Абидаль Факкетти номидаги совринга эга бўлди
30 окт 2013 21:43
Новости
Эрик Абидаль Факкетти номидаги совринга эга бўлди
"Монако" ҳимоячиси Эрик Абидаль Жачинто Факкетти номидаги совринга эга бўлди.
Бу соврин футбол ичидаги мардонавор ҳаракатларни амалга оширганларга берилади. "L`Equipe" нашрининг хабарига кўра футболчи жигаридаги оғир ҳасталикдан сўнг яна футболга қайтгани учун бу совринни олган.
– Спортда кўп нарса ўрганасиз: иштирок, куч ва ирода – бу ҳаёт мактаби. Футбол жамоатчилигидан катта руҳий далда олдим, бу менинг оилам эканига ишондим. Фаолиятимни тугатаманми? Бу саволни ўзимга берганим йўқ. Ҳозир кучим бор экан ўйнайвераман. "Монако" ва Клаудио Раньерига раҳмат. Улар менга имкон беришди, - дейди Абидаль.

championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии