RU

Последние новости

09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  0 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  2 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  6 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  8 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  0 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  3 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  7 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  50 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи? Новости

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?

"Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев бундан буён клубдаги маошлар ва бошқа ҳисоботлар шаффоф тарзда бериб борилиши ҳақида таъкидлаганди.

Шундан кейин клуб матбуот хизмати асосий таркибидаги футболчилар, асосий жамоа мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг йиллик маош ва даромадлари акс эттирилган маълумотни тақдим қилди.

Унда энг кўп маош жамоанинг швейцариялик легионери Эрен Дердийокка тўланиши акс этган (йилига 1,3 млн евро). Шундан келиб чиқиб, бироз математик билимларимизни ишга солишга ва сиз учун бир қатор қизиқарли фактларни келтиришга қарор қилдик. 

1 евро 12 минг 694.6 сўмга тенг. 1,3 млн евро эса 16 503 028 661 (16 млрд) сўмга баробар. 

1. Эрен бир ойда 108 минг 333 евро (1 миллиард 375 миллион сўм) ишлаб топади. 

2. Бу ҳафтасига 25 минг 277 евро (320 миллион 882 минг сўм) дегани.

3. Дердийок бир кунда 3 611 еврога (45 миллион 840 минг сўм) эга бўлади.

4. "Пахтакор" ушбу футболчининг клубда ўтказган ҳар соати учун 150 евро тўлайди. Бу ўзбек сўмида 1 миллион 904 минг сўмга тенг.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган. Эрен аллақачон клуб либосида 5 ой 18 кунни ўтказиб бўлди. У жорий йилнинг ортда қолган қисмида 596 минг еврони ўзиники қилишга улгурди (7 миллиард 566 миллион сўм).

Футболчининг майдондаги статистикасига эътибор қаратамиз. 

1. У жорий мавсумда 13 та ўйин ўтказишга улгурди. Демак, "Пахтакор" Дердийокнинг ҳар бир ўйини учун 45 минг 846 евро тўлаяпти. Бу ўзбек сўмида 582 миллион сўмга баробар.

2. У жорий мавсум "шерлар" либосида жами 1016 дақиқа ҳаракатланган. Демак, Тошкент клуби футболчининг майдонда ўтказган ҳар дақиқаси учун 587 евро тўлаяпти. Бу ўзбек сўмида 7 миллион 452 минг сўмга тенг. Бир дақиқа учун ёмон эмас, тўғрими?

3. У жорий мавсум "шерлар" либосида фақат 4 та гол урди. Демак, "Пахтакор" марказий ҳужумчининг ҳар голи учун 149 минг евро тўлаяпти. Бу ўзбек сўмида 1 миллиард 891 миллион 500 минг сўмга тенг!

Хуллас, 33 ёшли швейцариялик форвард ураётган бир голнинг баҳоси деярли 2 миллиард сўмга тенг. 

Қадрли мухлис, юқорида барча маълумотлар билан танишдингиз. Нима деб ўйлайсиз, Эрен Дердийок ўзига тўланаётган пулларни оқлаяптими?

Автор :
Рейтинг: -121   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика