RU

Последние новости

01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  23 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  33 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи? Новости

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?

"Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев бундан буён клубдаги маошлар ва бошқа ҳисоботлар шаффоф тарзда бериб борилиши ҳақида таъкидлаганди.

Шундан кейин клуб матбуот хизмати асосий таркибидаги футболчилар, асосий жамоа мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятининг йиллик маош ва даромадлари акс эттирилган маълумотни тақдим қилди.

Унда энг кўп маош жамоанинг швейцариялик легионери Эрен Дердийокка тўланиши акс этган (йилига 1,3 млн евро). Шундан келиб чиқиб, бироз математик билимларимизни ишга солишга ва сиз учун бир қатор қизиқарли фактларни келтиришга қарор қилдик. 

1 евро 12 минг 694.6 сўмга тенг. 1,3 млн евро эса 16 503 028 661 (16 млрд) сўмга баробар. 

1. Эрен бир ойда 108 минг 333 евро (1 миллиард 375 миллион сўм) ишлаб топади. 

2. Бу ҳафтасига 25 минг 277 евро (320 миллион 882 минг сўм) дегани.

3. Дердийок бир кунда 3 611 еврога (45 миллион 840 минг сўм) эга бўлади.

4. "Пахтакор" ушбу футболчининг клубда ўтказган ҳар соати учун 150 евро тўлайди. Бу ўзбек сўмида 1 миллион 904 минг сўмга тенг.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган. Эрен аллақачон клуб либосида 5 ой 18 кунни ўтказиб бўлди. У жорий йилнинг ортда қолган қисмида 596 минг еврони ўзиники қилишга улгурди (7 миллиард 566 миллион сўм).

Футболчининг майдондаги статистикасига эътибор қаратамиз. 

1. У жорий мавсумда 13 та ўйин ўтказишга улгурди. Демак, "Пахтакор" Дердийокнинг ҳар бир ўйини учун 45 минг 846 евро тўлаяпти. Бу ўзбек сўмида 582 миллион сўмга баробар.

2. У жорий мавсум "шерлар" либосида жами 1016 дақиқа ҳаракатланган. Демак, Тошкент клуби футболчининг майдонда ўтказган ҳар дақиқаси учун 587 евро тўлаяпти. Бу ўзбек сўмида 7 миллион 452 минг сўмга тенг. Бир дақиқа учун ёмон эмас, тўғрими?

3. У жорий мавсум "шерлар" либосида фақат 4 та гол урди. Демак, "Пахтакор" марказий ҳужумчининг ҳар голи учун 149 минг евро тўлаяпти. Бу ўзбек сўмида 1 миллиард 891 миллион 500 минг сўмга тенг!

Хуллас, 33 ёшли швейцариялик форвард ураётган бир голнинг баҳоси деярли 2 миллиард сўмга тенг. 

Қадрли мухлис, юқорида барча маълумотлар билан танишдингиз. Нима деб ўйлайсиз, Эрен Дердийок ўзига тўланаётган пулларни оқлаяптими?

Автор :
Рейтинг: -121   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика