RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  10 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Енгилмас "Насаф", Геворкян ва Арсланмират ҳақида Новости

Енгилмас "Насаф", Геворкян ва Арсланмират ҳақида

"Насаф" бугун ОФК кубоги Марказий Осиё минтақасининг финалида Ашхабоднинг "Аҳал" клубига қарши майдонга чиқади.

Бу баҳс Рўзиқул Бердиев учун клуб бошқарувида қитъа миқёсидаги 32-си бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00'да старт олади.

Насаф Карши

Кубок АФК - финальная стадия . Тур 1/8

25/08/2021, 21:00

2
:
3
Завершен

Ахал

45'
90'

Эътиборли жиҳати, Қашқадарё клуби 2018 йилнинг март ойидан бери халқаро майдонда мағлубиятга учрагани йўқ. Сўнгги 5 ўйиннинг 4таси "Насаф" фойдасига ҳал бўлган, 1 та дуранг ("Персеполис" билан). 

Охирги мағлубият бундан 3 йил аввал Доҳада қабул қилиб олинган эди:

Осиё чемпионлар лигаси. C гуруҳ, 4-тур

"Ас-Садд" (Қатар) - "Насаф" (Ўзбекистон) 4:0

Голлар: 1:0 - 3 Хави, 2:0 - 15 Абдулкарим Ҳасан, 3:0 - 43 Бағдод Бунеджа, 4:0 - 70 Жугурта Ҳамрун.

“Ас-Садд”: 1.Саад Алшийб, 2.Педро Мигел, 5.Ҳамрун Жугурта, 6.Хави (10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдулкарим Ҳасан, 16.Буалим Хоки, 20.Салим Али Алхажри, 37.Ахмад Суҳаил (3.Ёсир Абубакр Исо, 80), 96.Акрам Афиф (8.Али Асадалла, 74).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 66), 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан (20.Ислом Кенжабоев, 21), 77.Жасур Ҳасанов (8.Санжар Рашидов, 78), 92.Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантириш: Жасур Ҳасанов 45.

Умид қиламизки, "аждарлар"нинг 5 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси бугун ҳам давом этади.

"Насаф" туркман клубларидан ҳеч қачон гол ўтказиб юбормаган!

Шубҳасиз, ўйин олдидан Бердиев жамоаси мутлақ фаворит. Тарихга назар солсак, "Насаф" Туркманистон клубларига умуман мағлуб енгилмаганига гувоҳ бўламиз (3 ўйин, 3 ғалаба).

01.09.2001. "Копеттоғ" (Ашхобод) 0:1 "Насаф" (Қарши)

Гол: Шуҳрат Тошпўлатов

07.09.2001.  "Насаф" (Қарши) 3:0 "Копеттоғ" (Ашхобод) 

Голлар: Баҳром Ҳайдаров, Ш.Мамажонов, Зафар Холмуродов

20.05.2021. "Насаф" (Қарши) 2:0 "Олтин Аср" (Ашхабод)

Голлар: Шоҳмалик Комилов. Ҳусайин Норчаев

Юқоридаги ўйинларда қўшниларимиз вакилларининг "Насаф" дарвозасини умуман ишғол қилолмаганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Энг қиммат футболчилар

"Аҳал" таркибидаги ўйинчилар орасида трансфер баҳоси энг юқори бўлгани сиз яхши таниган Арсланмират Аманов ҳисобланади. "Насаф"да эса Абдувоҳид Нематов ҳамда Умарбек Эшмуродов.

Энг тажрибали

"Насаф" таркибида халқаро ўйинларда энг кўп иштирок этган футболчи Баҳром Абдураҳимов ҳисобланади. 32 ёшли ярим ҳимоячи ҳисобида ОЧЛда ўтказилган 12 ўйин бор.

Геворкян ва Аманов борасида

Сайтимиз кузатувчилари 2011-15 йилларда "Насаф" шарафини ҳимоя қилган Геворкяннинг бугунги ўйинда иштирок этиш, этмаслигига қизиқишди. Йўқ, Артур Қаршига ташриф буюрмади. У ўтган мавсум якунида футболчилик фаолиятига нуқта  қўйган эди. 

Шунингдек, охирги 6 йилни Ўзбекистон чемпионатида ўтказган Арсланмират Аманов ҳам оилавий сабаблари туфайли Қаршига етиб келмади. Эслатиб ўтамиз, у яқинларининг соғлиғи билан муаммо юзага келгани учун июль ойининг охирида "Сўғдиёна"ни тарк этиб, "Аҳал" таркибига бориб қўшилган эди.

"Аҳал"даги танишлар

Бугун Ашхободликлар таркибида ўзбек футболи мухлисларига бегона бўлмаган бир қанча ўйинчилар майдонга тушиши мумкин. Булар:

Дидар Дурдиев ("Машъал")

Элман Тагаев ("Андижон", "Навбаҳор")

Абди Башимов ("Қизилқум")

Учрашувни саудиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Aҳал” (Туркманистон)

Бош ҳакам: Муҳаммад Холид Aл Ҳоиш (Саудия Aрабистони)

Қанот ҳакамлари: Aбдулраҳим Ҳабиб Aлшаммари (Саудия Aрабистони), Ёсир Aбдулла Aлсултон (Саудия Aрабистони).

Захира ҳаками: Холид Солиҳ Aлтураис (Саудия Aрабистони)

Назоратчи: Ҳуссаин Ғаданфери (Қувайт)

Тиббий ва инфекция назорати офицери: Фаррух Aвезов (Тожикистон)

Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон).

Маҳаллий координаторлар: Жаҳонгир Раҳматуллаев, Зохиржон Aкрамхонов.

Эслатма! Бугун Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳга мухлислар киритилмайди.

Акмал Шораҳмедов нега Суперлигани эмас, "Нефтчи"ни танлади?

Автор :
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика