RU

Последние новости

20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  0 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  0 20:10Суперлига. ОКМК - "Насаф" 2:4 (матнли трансляция)  32 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  64 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  1 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1

"Энг зўр-2022". Павел Бугало ягона, Одил Аҳмедов рекордчи, дебютант Кападзе, Бердиев ва Саркисян Новости

"Энг зўр-2022". Павел Бугало ягона, Одил Аҳмедов рекордчи, дебютант Кападзе, Бердиев ва Саркисян

26 ноябрь куни йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш "Энг зўр-2022" маросими бўлиб ўтади.

Мазкур тантанага оид айрим фактларни келтириб ўтамиз ва бироз тарихга юзланамиз.


Йилнинг энг яхши футболчиси

— 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган совриннинг илк эгаси Валерий Кечиновдир (1992, "Пахтакор")

— Одил Аҳмедов бу борада яққол рекордчи. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси 6 маротаба мамлакатимизда тенгсиз деб топилган. 

— Александр Гейнрих бу совринни ютган энг ёш футболчи ҳисобланади. Саша 2002 йил 18 ёшида энг яхши футболчи сифатида эълон қилинган. 

— Павел Бугало йилнинг яхши футболчиси бўлган ягона дарвозабон бўлиб турибди. Таниқли собиқ посбон 1996-1997 йил "Пахтакор" сафида мазкур совринга лойиқ кўрилган. 

— Совринни ютган энг ёши катта футболчи Миржалол Қосимов 34 ёш

— Энг яхши футболчи сифатида шу кунгача фақат 3та хорижлик футболчи номзодлар қаторига кирган. Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон 2000), Гочгули Гочгулиев (Туркманистон 2002), Ривалдо (Бразилия 2009)


Энг яхши мураббий

— Юрий Саркисян ва Рўзиқул Бердиев 5 маротабадан Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийига айланган. 

— Қуйидаги хорижлик мураббийлар номзодлар қаторидан жой олган. Улардан биттаси ғолиб чиққан.  Александр Мягков (Россия, "Сўғдиёна" 1998), Сергей Шевченко (Украина, "Андижон"  1999, "Қизилқум" 2000), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон, 2004 "Пахтакор"), Юрген Гёде (Германия, Ўзбекистон терма жамоаси 2004), Виктор Кумиков (Россия, "Машъал" 2007). 

— Самвел Бабаян 2015 йилдан сўнг яна энг яхши мураббийлар номзодлигига лойиқ кўрилди. 

— Тимур Кападзе фаолиятида илк бор йилнинг энг яхши мураббийи совринини қабул қилиб олиши мумкин. 


—  Рўзиқул Бердиев яна бир бор бу совринга эга чиқса, Юрий Саркисяннинг рекордини янгилайди. 

— 1996 йилдан бери ҳозиргача жами 13 нафар мураббий ушбу номинацияда тенгсиз бўлган.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика