RU

Последние новости

22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  1 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  8 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  3 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  3 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  3 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  27 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  3 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  4 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  3 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  12 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0

Энг қиммат ва яхшиси “Реал Мадрид”га тегишли, инглиз жамоаларидаги катта шартномалар. Тарихдаги энг қиммат экипировка келишувлари (ТОП-10) Новости

Энг қиммат ва яхшиси “Реал Мадрид”га тегишли, инглиз жамоаларидаги катта шартномалар. Тарихдаги энг қиммат экипировка келишувлари (ТОП-10)

Европа жамоаларининг асосий фойдаларидан бири — тижорат шартномаларидир.

Европа жамоалари техник ҳомийларидан катта миқдордаги маблағларга эга бўлишади. Биз эса айни вақтда энг фойдали техник ҳомийларга эга бўлган ТОП-10 жамоа ҳақида фикр билдириб ўтамиз.


10. "Ливерпуль" — Nike. Бир мавсум учун 35 миллион евро 

“Ливерпуль” "New Balance"дан воз кечди ва "Nike" компанияси билан шартнома имзолади. Бу келишув ортидан эса суд ҳам бўлиб ўтди. "New Balance"нинг таъкидлашича, агар уларнинг рақобатчилари билан шартлар тенг бўладиган бўлса, инглиз жамоаси билан келишув автоматик тарзда узайтирилиши лозим эди. Аммо “Ливерпул” судьяни "Nike" маркетинг имкониятлари ва жамоа либосини бутун дунё бўйлаб 6000-8000 савдо нуқталарида жойлаштириш ваъдаси билан яхшироқ ҳамкорликни таклиф қилганига ишонтирди. Шартномага кўра, “Ливерпул” йилига 35 миллион евро миқдорида кафолатланган пул олади, қолгани бошқа бонуслар ва сотувдан тушади. Инглиз жамоаси "Nike"дан олинган даромад 92,5 миллион еврога этади, чунки клуб футболкалар сотувидан тушадиган даромадни 20 фоизни олади. одатда бошқа жамоалар 7,5 фоизга эга бўлади.

9. “Ювентус” — адидас. Бир мавсум учун 51 миллион евро

Италия клуби немис бренди билан 2018 йилдан  бери бирга . Айнан шу йили “Ювентус” формаларининг сотуви кескин ошиб кетган (Роналду эффекти). Шу сабабли ҳам туринликлар ўша йили йиллик кафолатлаган гонорардан ташқари, 15 миллион евро бонусга ҳам  эга бўлишганди. Умуман олганда “Ювентус” "Адидас"дан йилига 51 миллион евро олади. Шунингдек, формалар сотувидан маълум миқдордаги фоизга эга чиқади.

8. “Бавария” — Адидас, Бир мавсум учун 60 миллион евро 

 "Адидас" “Бавария”нинг 8 фоиз акцияларига эгалик қилади ва жамоага 1965 йилдан бери форма тайёрлаб келади. Клуб ва компаниянинг сўнгги келишуви 2015 йил амалга оширилган. Немис жамоаси "Адидас"дан йилига 60 миллион евро пул олади. Бундан олдинги шартномада эса йиллик сумма 25 миллионни ташкил қилган.

7. “Челси” — Nike. Бир мавсум учун 70 миллион евро 

2016 йилда “Челси” "Адидас" билан ҳали олти йиллик шартнома бўлишига қарамасдан келишувни бекор қилади. Бунинг ортидан Лондон клуби немис брендига 46 миллион товон пули тўлайди. Бироқ “кўклар” бу товон пулини "Nike"дан чиқариб олишга эришади. Улар 2017 йилда "Nike" компанияси билан 15 йиллик келишувга эришади. Бу келишувнинг умумий суммаси 1,05 миллиард еврони ташкил қилди. Инглиз жамоаси АҚШ брендидан йилига 70 миллион евро + формалар сотувидан маълум миқдордаги фоизни қўлга киритади.

6. “Манчестер Сити” — Puma, Бир мавсум учун 75 миллион евро 

2019 йилда “Ман Сити” "Nike"дан воз кечди ва "Puma" билан шартнома имзолади. Бу шартнома "Puma" тарихидаги энг йирик келишув бўлди. "Puma" Англия жамоасидан ташқари, “Ман Сити” раҳбариятига тегишли бўлган жамоаларни ҳам кийимлар билан таъминлайди.

5. ПСЖ — Nike, Бир мавсум учун 80 миллион евро

ПСЖ ва “Nike” 30 йилдан ортиқ вақт давомида бирга ишламоқда ва бир йил аввал улар шартномани яна ўн йилга узайтиришди. Янги шартнома нафақат эркаклар футбол жамоаси, балки аёллар ва гандбол жамоаларини ҳам қамраб олади.Олдинги келишувга кўра, парижликлар 25 миллион евро олишган, ҳозирги шартномага кўра — ҳар бир мавсум учун камида 80 миллион евро (плюс бонуслар). Томонлар, шунингдек, 2021 йилда "Jordan" эксклюзив бренди билан ҳамкорликни йўлга қўйишди.

4. Арсенал — адидас, Бир мавсум учун 85 миллион евро

Аввалги келишувнинг якунланишига икки йил қолганида “Адидас” ва “Арсенал” янги шартномага қўл қўйишди. Бунинг эвазига лондонликлар яхшигина бонус олишди. Инглиз жамоасининг бир йиллик кафолатланган гонорари 85 миллион еврони ташкил этади.

3. “Манчестер Юнайтед” — адидас, Бир мавсум учун 104 миллион евро

МЮнинг немис бренди билан ҳамкорлиги 2015 йилдан бери давом этмоқда. Бу йил эса жамоалар янги келишувга эришдилар. Янги шартнома 2025 йилдан амал қилади. Инглиз жамоаси “адидас”дан 2025 йилдан бошлаб 104 миллион евро олишади. Бу АПЛ тарихдаги энг йирик келишув. Бироқ бу келишувнинг битта ёмон тарафи бор. Агар МЮ қаторасига икки йил EЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса, уларнинг даромадлари анча камаяди.

2. Барселона — Nike, Бир мавсум учун 105 миллион евро

“Nike” “Барселона” билан 1998 йилдан бери бирга. 2018 йилда эса навбатдаги шартнома имзоланди. Келишув ўн йилга мўлжалланган бўлиб, бу йиллар давомида каталонияликлар йилига 105 миллион евро олишади.  Айни вақтда “Барселона”нинг моддий аҳволи жуда ёмон ва шу сабабли улар “Nike” билан янги келишувни қўлга киритишмоқчи.



1. “Реал Мадрид” — адидас. Бир мавсум учун 152 миллион евро

Биринчи ўринда “Реал Мадрид”. Бу жамоадан бошқаси ҳам бўлиши мумкин эмас. Мадрид жамоаси немис бренди билан 1998  йилдан бери ҳамкорлик қилишмоқда. Уларнинг сўнгги келишувлари 2019 йилда амалга ошганди. 8 йилга тузилган шартнома бўйича мадридликлар йилига 152 миллион еврога эга бўлишади. Ўтган йили “адидас” “Реал Мадрид”нинг 3,1 миллионта футболкасини сотишга эришди. Бир йил аввал EЧЛни қўлга киритгани учун 5 миллион евро миқдорида бонусга ҳам эга чиқди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика