RU

Последние новости

11:09Баҳодир Хакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  0 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  13 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  4 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  28 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1

“Энфилд”даги қаторасига 6-мағлубиятдан кейин Клопп нималар деди? Новости

“Энфилд”даги қаторасига 6-мағлубиятдан кейин Клопп нималар деди?

АПЛ 27-тури доирасида ўтган “Ливерпуль” – “Фулхэм” (0:1) баҳсидан кейин мезбонлар устози Юрген Клопп ўз фикрларини айтди.

“Фулхем” бизга муаммолар туғдириши аниқ эди. Улар ажойиб формада, бу кучли жамоа. Барчамиз бу каби жамоани АПЛда қолиши керак деб ҳисоблаймиз.

Баъзи вазиятларда учрашувнинг боришига катта таъсир ўтказдик. Танаффус олдидан урилган гол эса бизга жиддий зарба берди. Бунга тўғри ёндашишга урундик ва йигитлар ҳам буни уддалашди. Бироқ, якунда гол уролмадик ва бу катта муаммодир. Жорий мавсумда ўз формамизга кира олмадик. Йигитлар ҳали ҳамон керакли жиҳатларга эга, аммо ҳозир уларни тўғри намоён эта олишмаяпти. Агар вазиятни бир кунда ўзгартириш имкони бўлганда, бу қойилмақом ишга айланарди.

Йигитларим ҳам зафар қучишни хоҳлашди. Ғолиб ютқазган жамоадан кўра кўпроқ ғалабани истаган, деб айтиш осон. Ўйлашимча, муаммо бунда эмас”, дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, “қизиллар” мана 8 ўйиндан бери “Энфилд”да ғалаба қозона олмаяпти. Мағлубиятли серия эса қаторасига 6 учрашувдан бери давом этмоқда.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика