RU

Последние новости

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  19 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

«Энфилд» стадиони. XX асрдан XXI асргача Новости

«Энфилд» стадиони. XX асрдан XXI асргача

"Ливерпуль" клубининг уй стадиони "Энфилд" ҳақидаги илк хотиралар 1859 йилга бориб тақалади.

Орадан 25 йил ўтиб эса стадиондан "Эвертон" фойдаланишни мақсад қилади. Жамоа хўжайинига "Прайори Роуд"даги шовқинлар ёқмаётганди.

Ўша пайтда стадион маҳаллий пиво ишлаб чиқарувчилар Жон Оррел ва Жон Холдингга тегишли бўлган. Клуб майдонни 100 фунт эвазига футбол ўйинларида фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
1884 йилда "Эвертон" янги стадионда илк ўйинини ўтказган. Ўшанда мезбонлар рақибни 5:0 ҳисобида мағлуб этгандилар.

Умумий ҳисобда "Эвертон" "Энфилд"да 7 йилни ўтказди. 1891 йилда жамоа ҳаттоки чемпионлик унвонини қўлга киритди. Шундан сўнг стадион эгалари майдоннинг ижара ҳаққини 250 фунтгача кўтаришга қарор қилишди. Бу эса "Эвертон" раҳбариятига маъқул келмади. Натижада эса жамоа "Энфилд"дан 765 метр узоқликдаги "Гудисон Парк"ка кўчиб ўтади.

Лекин, "қутлуғ жой қуруқ бўлмайди". Бу эса стадион эгасига янги клуб тузиш учун туртки бўлди. Жон Холдинг янги профессионал клуб яратмоқчи эди. Аввалига у янги клуб номини "Everton Football Club and Athletic Grounds Company Limited" номи билан рўйхатдан ўтказмоқчи бўлади. Бироқ Англия футбол ассоциацияси "Эвертон-2"нинг яратилишига қарши чиқади. Шунда Жон янги клуб номини шаҳар шарафига - "Ливерпуль" деб қўяди.

Шу тариқа "Энфилд" "Ливерпул"нинг уй стадионига айланган. Шу тариқа буюк клуб яратилган. Тарих шу тариқа ёзилган!

"Энфилд" стадиони турли йилларда:

sports.ru сайти асосида тайёрланди

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика