RU

Последние новости

21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  7 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  21 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  3 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  21

«Энфилд» стадиони. XX асрдан XXI асргача Новости

«Энфилд» стадиони. XX асрдан XXI асргача

"Энфилд" ҳақидаги илк хотиралар 1859 йилга бориб тақалади.

Орадан 25 йил ўтиб эса стадиондан "Эвертон" фойдаланишни мақсад қилади. Жамоа хўжайинига "Прайори Роуд"даги шовқинлар ёқмаётганди.

Ўша пайтда стадион маҳаллий пиво ишлаб чиқарувчилар Жон Оррел ва Жон Холдингга тегишли бўлган. Клуб майдонни 100 фунт эвазига футбол ўйинларида фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
1884 йилда "Эвертон" янги стадионда илк ўйинини ўтказган. Ўшанда мезбонлар рақибни 5:0 ҳисобида мағлуб этгандилар.

Умумий ҳисобда "Эвертон" "Энфилд"да 7 йилни ўтказди. 1891 йилда жамоа ҳаттоки чемпионлик унвонини қўлга киритди. Шундан сўнг стадион эгалари майдоннинг ижара ҳаққини 250 фунтгача кўтаришга қарор қилишди. Бу эса "Эвертон" раҳбариятига маъқул келмади. Натижада эса жамоа "Энфилд"дан 765 метр узоқликдаги "Гудисон Парк"ка кўчиб ўтади.

Лекин, "қутлуғ жой қуруқ бўлмайди". Бу эса стадион эгасига янги клуб тузиш учун туртки бўлди. Жон Холдинг янги профессионал клуб яратмоқчи эди. Аввалига у янги клуб номини "Everton Football Club and Athletic Grounds Company Limited" номи билан рўйхатдан ўтказмоқчи бўлади. Бироқ Англия футбол ассоциацияси "Эвертон-2"нинг яратилишига қарши чиқади. Шунда Жон янги клуб номини шаҳар шарафига - "Ливерпуль" деб қўяди.

Шу тариқа "Энфилд" "Ливерпул"нинг уй стадионига айланган. Шу тариқа буюк клуб яратилган. Тарих шу тариқа ёзилган!

"Энфилд" стадиони турли йилларда:

sports.ru сайти асосида тайёрланди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика