RU

Последние новости

Энди "Пахтакор" ва АГМК ким билан ўйнайди? Новости

Энди "Пахтакор" ва АГМК ким билан ўйнайди?

Бугун Осиё чемпионлар лигаси саралаши доирасида Ўзбекистоннинг икки клуби ўйин ўтказди.

Тошкентда "Пахтакор" Ироқнинг "Эйр Форс" клубини 2:1 ҳисобида таслим қилди. Олмалиқда АГМК Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Кўплаб ўқувчиларимиз бир савол билан мурожаат қилишди: Хўш энди нима бўлади?

Энди иккала жамоамиз ҳам 19 февраль куни навбатдаги ўйинни ўтказишади. Шу куни "Пахтакор" БААда "Ал Наср" меҳмони бўлади. АГМК эса Саудия Арабистонида "Ал Насср" билан тўқнаш келади. Айнан шу баҳсда зафар қучган жамоалар гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритишади.

Эътиборлиси 19 феварль кунги иккала баҳс ҳам Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.

19 февраль
"Ал Наср" (БАА) - "Пахтакор" (Ўзбекистон)

"Ал Насср" (Саудия Арабистони) - АГМК (Ўзбекистон)



Рейтинг: +52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика