RU

Последние новости

16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  19 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  7 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19

Энди "Пахтакор" футболчиларининг маош ва мукофот пуллари расман эълон қилинади Новости

Энди "Пахтакор" футболчиларининг маош ва мукофот пуллари расман эълон қилинади

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими, "Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев "шерлар" аъзолари ва мураббийлари билан клубнинг Қибрайда жойлашган машғулотлар базасида учрашув ўтказди.

Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати эълон қилди.

"Учрашувда клуб ва жамоа олдида турган муаммолар, уларнинг ечимлари, “Пахтакорнинг” келажак фаолияти муҳокама этилди.

Клуб олдида турган молиявий мажбуриятлар шу кунларда ижобий ҳал этилди. Ҳомийлар томонидан ажратилган 22 млрд. сўм пул маблағлари ҳисобидан шу кунгача йиғилиб қолган футболчилар, мураббийлар ва клуб ходимларининг маошларидан бўлган қарздорликлар бартараф этилди.  


Бундан буён "Пахтакор" футбол клуби фаолияти ва молиявий ҳисоботлари шаффофлик, очиқлик тизимида йўлга қўйилиши тўғрисида Ж.Ортиқхўжаев алоҳида таъкидлади. 

Футболчилар ишлаб топадиган маблағлар, мукофот пуллари ва бошқа ҳисоботлар клуб расмий манбаларида эълон қилиб борилади. Бу эса айни пайтда катта футбол арафасида турган ёшларда профессионал футболчи бўлиш иштиёқининг ўсишида, клуб аъзолари ўртасида эса соғлом рақобат юзага келишида ижобий аҳамият касб этади.

Ўсиб келаётган ёш авлодга шароитларни яхшилаш, иқтидорли футболчиларни танлаб олишга эътибор қаратилиши, уларга бунда имкониятлар яратиб берилиши таъкидланди. Ёшларни футбол билан шуғулланиш ва профессионал футболчи бўлишга қизиқишини ошириш, клубнинг тўлиқ узвий тизимда ишлашини таъминлаш учун ривожлантириш қуйи бўғинлардан бошланиши алоҳида таъкидланди.


Бу ўзгаришлар нафақат “Пахтакор”нинг, балки бутун ўзбек футболининг ривожланишига туртки бўлиши тўғрисида фикрлар билдирилди. “Пахтакор” бош мураббийи голландиялик Питер Хёйстра ҳам клубда бошланаётган туб ўзгаришлар, йўлга қўйилажак шаффоф тизим ҳар қандай жаҳон миқёсидаги футбол клубининг асосий мезони эканини таъкидлади" - дейилади матбуот хизматининг хабарида.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика