RU

Последние новости

11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  1 10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  12 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  15 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   13 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  10 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  36 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  4 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  14 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  9 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  11

Энди “Насаф” футбол клубида ҳам киберфутболчилар бор Новости

Энди “Насаф” футбол клубида ҳам киберфутболчилар бор

Шу кунларда ЎФФ ва ПФЛнинг қўллаб-қувватлаши орқали Ўзбекистонда “Virtual Football” компанияси PCFL (Professional Cyber Football League) лигаси ташкил қилиш бўйича катта ташкилотчилик ишларини бошлаб юборган.

Бутун дунёда янги спорт турига айланиб бораётган киберфутбол вакиллари жаҳон чемпионатлари ва жаҳон гран-приларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқдалар. Эндиликда киберфутбол мамлакатимизнинг профессионал футбол клублари қошида ҳам ташкил этила бошланди. Клублар ўз сафларига ушбу соҳада фаолият юритаётган кучли ўйинчларни қўшиб олишни бошлашди.

Бу лойиҳанинг асосий  мақсади юртимизда ушбу виртуал футболни ривожлантириш билан биргаликда ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам беришдир. Шунингдек киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш саналади.

“Насаф” футбол клуби ҳам бу лойиҳадан четда қолмади.  Клубимиз катта тажрибага эга икки нафар ана шундай  киберфутболчилар билан келишувга эришди. Ушбу киберфутболчилар эндиликда Ўзбекистон чемпионатида клубимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Бугун “Насаф” футбол клуби ўз киберфутболчиларига, клубимиз логотипи акс эттирилган рамзий футболкаларни топшириш маросимини ўтказди.

Маросимда “Насаф” футбол клуби бош менеджери Шамил Ярулин бу лойиҳа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, юртимизда энди киберспорт ҳам оммалашиб, ўз сафига жуда кўп ёшларни жалб этишини ва мамлакатимиз киберфутболчилари келгусида бу орқали юртимиз шарафини бутун дунёга кўз-кўз қилишига ишонишини айтиб ўтди ва уларга омадлар тилади.

Шу ўринда клубимиз киберфутболчилари ҳам сўз олиб, “Насаф” клуби шарафини нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда муносиб ҳимоя қилишга бутун маҳоратини ишга солишини айтиб ўтишди.

Қуйида киберфутболчи аъзоларимиз билан танишинг:

44 рақам. Хислат Умаров - Keeper, 2013 йилдан киберспорт билан шуғулланади.

70-рақам. Илҳомжон Турдикулов – Nike,  2012 йилдан киберспорт билан шуғулланади.


Клубимиз киберфутболчилари МДҲ давлатлари ўртасида ва Ўзбекистонда ўтказилган бир қанча турнирларда иштирок этган ва совриндор бўлишган.

Маросим якунига етгач, “Марказий” стадионимиз анжуманлар залида Қашқадарё ва Сурхондарёлик киберфутболчилар ўртасида саралаш баҳсларига старт берилди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика