RU

Последние новости

16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  14 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1

Энди Евро-2016 ўйинларини Республикамизнинг барча ҳудудларида томоша қилишингиз мумкин Новости

Энди Евро-2016 ўйинларини Республикамизнинг барча ҳудудларида томоша қилишингиз мумкин

Футбол бўйича Европа чемпионатига (ЕВРО-2016) юртимиздаги кенг аудияториянинг катта қизиқишини инобатга олган ҳолда «UZREPORT TV» телеканали мазкур мусобақани эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди ва ҳозирда ЕВРО-2016 баҳслари тўғридан-тўғри намойиш қилинмоқда.

Кўплаб футбол мухлисларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, «UZREPORT TV» телеканали ЕВРО-2016 ўйинларини 17 июндан бошлаб юртимиздаги ҳудудий телеканалларда ретрансляция қилиш бўйича ЎЭОАВМА билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.

Шу тариқа ЕВРО-2016 ўйинларини энди қуйидаги ҳудудий телеканаллар орқали томоша қилиш мумкин бўлади: «Мулоқот ТВ» (Қўқон), «Рухсор ТВ», «Марғилон ТВ» (Марғилон), «Жиззах ТВ» (Жиззах), СТВ (Самарқанд), «Истиқлол ТВ» (Бухоро), «Насаф ТВ» (Қарши), «Ишонч ТВ» (Термиз), «Элликқалъа ТВ» (Қорақалпоғистон).

Бу ҳолат вилоятлардаги мухлислар учун ЕВРО-2016 баҳсларини нафақат сунъий йўлдош орқали ёки IPTV хизматидан фойдаланган ҳолда, балки маҳаллий телеканаллар орқали ҳам томоша қилиш имкониятини тақдим қилади.

Ўзаро келишувга кўра ҳудудий телеканаллар ҳар куни соат 23:45да бошланадиган ўйинларни тўғридан-тўғри ретрансляция қилади. Соат 20:45да бошланадиган учрашувлар эса тунги соат 01:45да ёзиб олинган ҳолда намойиш қилинади.

Евро-2016 Европанинг футбол бўйича энг нуфузли мусобақаси бўлиб, жорий йилнинг 10 июнидан 10 июлига қадар Францийада ўтказилмоқда.24та терма жамоанинг Францийанинг 10та стадионидаги муросасиз кураши Евро-2016 мусобақасини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилишнинг эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритган «UZREPORT TV» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилинмоқда.

«UZREPORT TV» телеканали “ЕВРО-2016”дан 58та ўйинни трансляция қилишини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Бунда 45 та ўйин тўғридан-тўғри трансляцияда, гуруҳ ўйинларининг бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтадиган 6та учрашуви ёзиб олинган ҳолда, гуруҳ босқичидан кейинги 7 та ўйини (чорак финаллар, ярим финаллар ва финал) қўшимча такрорлари билан кўрсатилади.

Телетомошабинларга эслатмоқчимизки, айни пайтда телеканалимизни Ўзбекистон кабел телевидениеси (ЎКТ), “UzDigital TV”, “STARS TV”, “IPTV”, “Водий Садоси Ёшлар телерадиокомпанияси” (ЁТРК) абонентлари ҳамда www.mediabay.tv интернет-ресурси фойдаланувчилари кўришлари мумкин.

Таъкидлаш лозимки, 2015-йилнинг 1-декабридан бошлаб телеканал сунъий йўлдош орқали намойиш қилина бошланди ва уни сунъий йўлдош антенналари эгалари ҳам Ўзбекистон ҳудудида, ҳам Евроосиёнинг бошқа мамлакатлари ҳудудида кўришлари мумкин.

«UZREPORT TV» телеканалининг сигналини қабул қилиш учун техник параметрлар: 

Сунъий йўлдош - Ямал 401, 90° Шимолий нур Ку диапазони 

Қабул қилиш частотаси - 11.505705 GGs

Символ тезлик - SR = 2280 ksps

Модуляция - DVB-S QPSK 1/2

Қабул қилиш поляризатсияси – вертикал

Ўлчами - стандарт (720х576и) 

Компрессия - MPEG-4

Тавсия қилинган антенна диаметри - 100 см.дан ортиқ


Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика