RU

Последние новости

19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  1 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  4 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  9 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2

Эмманюэль Пети “Арсенал” таркиби ҳақида: “Футболчиларнинг ярмини ҳайдаб юборардим” Новости

Эмманюэль Пети “Арсенал” таркиби ҳақида: “Футболчиларнинг ярмини ҳайдаб юборардим”

“Тўпчилар” собиқ футболчи Эмманюэль Пети “Арсенал”нинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

“Ўйлашимча, уларнинг охирги йиллардаги асосий хатоси бу аҳмоқона трансфер сиёсати. Тушунарли, гап пулга бориб тақалади. Уларда “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” каби имкониятлар йўқ, аммо ҳозир улар мазкур клублардан унчалик ҳам узоқ эмас. “Арсенал”да топ ўйинчиларни жалб қилиш учун ҳали ҳам имкон мавжуд. Бироқ, сўнгги 6-7 йил ичида улар пулларни қандай сарфлаганлари …

Буни ким назорат қилмоқда? Шунчаки сўраяпман: ушбу қарорлар кимга тегишли? Бош мураббийнинг фикри муҳимми, бу унинг зиммасидами? Ёки директорлар кенгашидан кимдирми? Улар бу типдаги футболчилар, айниқса, ҳимоячиларни нега сотиб олишганини тушунмаяпман.

“Арсенал” ўйинларини кўриб, ҳиссиётга берилмасликка ҳаракат қиламан. Бунга қизиқмасликка ва эмоцияларни четга суришга урунаман. Уларга оддий жамоа сифатида қарайман. Ўзимга: бугун улардан яхши нарса кутма, деб айтишимга тўғри келмоқда. Айни вақт улар ҳақида шу фикрдаман.

Агар “Арсенал” номини олиб ташлаб, шунчаки, жамоадаги футболчиларга қарасангиз … Уларнинг даражаси клубга тўғри келмайди. Мавсум охирида клуб, Артета ва директорлар кенгашидагилар ўрнида бўлсам, ростини айтаман, футболчиларнинг ярмини ҳайдаб юборардим. Буни очиқ гапиряпман”, дейди Пети.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика