RU

Последние новости

14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  6 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  0 14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  1 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  1 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  5 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  7 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2

Элгужа сочидан воз кечишга ваъда берди Новости

Элгужа сочидан воз кечишга ваъда берди

"Қизилқум"нинг грузиялик легионери Элгужа Григалашвили сайтимизга эксклюзив интервью берди.

Айни пайтда Суперлигада ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўплаб футбол ишқибозларининг меҳридан жой олишга улгурган Григалашвили нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам яхши инсон ва суҳбатдош эканлигига гувоҳи бўлдик.

Элгужа агарда йил якунларига кўра Суперлигада энг яхши футболчи деб топилса, унда грузиялик футболчи сочидан воз кечишга ваъда берди.

Элгужа Григалашвили Суперлигада йил футболчиси бўлган тақдирда сочини таги билан олдириб ташлайди.

"Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлишим жуда қийин иш. Чунки чемпионлик ёки юқори ўринлар учун курашаётган жамоа таркибида ўйнамайман. Бу номинацияда ғолиб чиқиш имконияти чемпионликни қўлга киритадиган ёки кучли жамоаларда ўйнайдиган футболчиларда юқорироқ. Лекин шунга қарамай энг яхши бўлиш учун ҳаракат қилиб кўраман. Энг яхши футболчи бўлишдан кўра тўпурарлар пойгасида қатнашиб кўриш нисбатан осонроқ. Айни пайтда буни уддаласа бўлади", - деди Элгужа Григалашвили.

Элгужа Григалашвили билан қатор мавзуларда суҳбат қурилди. Тез орада ушбу қизиқарли  суҳбатнинг матнли версияси ўқувчиларга тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" легионери Элгужа Григалашвили Суперлига тўпурарлар пойгасида 6та гол билан иккинчи поғонада бормоқда. Элгужа "Пахтакор" ҳужумчиси Исмоил Гонсалвешдан битта кам гол урган.

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика