RU

Последние новости

16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  2 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1

Элдорбек Суюнов терма жамоа лагерини тарк этди Новости

Элдорбек Суюнов терма жамоа лагерини тарк этди

Терма жамоа лагеридан дарак.

Бугун ҳам Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги машғулотини ўтказмоқда.

ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларда икки маҳаллий футболчи қатнашмаяпти.

Дарвозабон Элдорбек Суюнов болдир суягининг устки қисмининг лат ейиши ташҳиси билан терма жамоа лагерини тарк этган. Унинг жароҳат жиддий эмас, бироқ машғулотларда иштирок эта олмайди ва ўртоқлик ўйинларигача терма жамоага ёрдам бера олмайди.



Ҳимоячи Шерзод Аъзамовда сон мушагининг енгил лат ейиши аниқланган. Шу боис футболчи бугун ва эртага фақат тренажер залида машғулот ўтказади. "Пахтакор" вакили икки кундан кейин умумий гуруҳга қайтади.

Легионерлардан биринчилардан бўлиб "Шаржа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ва "Ростов" клуби аъзоси Элдор Шомуродов терма жамоа ихтиёрига етиб келишган ва машғулотларда тўлиқ куч билан ишлашмоқда.

Қолган икки легионер Одил Аҳмедов ва Достонбек Ҳамдамов шу кунларда Тошкентга етиб келишади.  



Эктор Купер мазкур йиғинга таклиф этган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)  (жароҳат)
Роман Абдулов (АГМК)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)
 
Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)
 
Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
 
Ҳужумчилар:
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика