Элдор Суюнов учун мавсум тугади
31 окт 2015 15:55
Новости
Элдор Суюнов учун мавсум тугади
27-турнинг "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви сўнггида жароҳат олган Элдор Суюнов мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқасида жамоасини муқаррар голдан асраб қолган Суюнов сакраш чоғида оёғини қайириб олди. Тиббий текширув натижаларига кўра унинг учун мавсум тугагани маълум бўлди. Агар унинг ҳолати ўнгланмаса, жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлади.
Умид қиламизки, МТЖнинг доимий аъзоси бўлиб келаётган Суюнов янги мавсумга қадар ўз саломатлигини тиклаб олади.

Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии