RU

Последние новости

12:17"Бунёдкор" "Навбаҳор" етакчиларидан бирига даъвогарлик қилмоқда  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  27 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Элдор Суюнов: "Катанец жиддий мураббий, у аввалги хатоларни такрорламайди деб ўйлайман" Новости

Элдор Суюнов: "Катанец жиддий мураббий, у аввалги хатоларни такрорламайди деб ўйлайман"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов янги мураббий Сречко Катанец қўл остидаги илк машғулотидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Катанец билан соат 12 дан кейин мажлис бўлди. Унда фақат футболчилар ва мураббийлар штаби иштирок этди. Катанец расман таништирилди ҳамда мураббий биздан нималар кутаётганини, футболчилар амалга ошириши керак бўлган мажбуриятларни айтиб ўтди.

Олдинги мураббий даврида баъзи футболчилар четда қолиб кетди ва Вадим Абрамов ҳақида футболдан ташқари гап-сўзлар чиқиб кетди, танқид қилинди. Сиз ҳам жароҳат олганингиздан сўнг маълум муддат терма жамоага чақирилмадингиз, Саудияга ҳам олиб кетишмади. Терма жамоага жалб қилинмаслигингизнинг сабаби нимада?

— Менимча, жароҳат. Шунингдек, менда ўйин амалиёти ҳам етарли эмасди. Шу боис термага жалб қилинишим нотўғри иш бўларди.

Катанец бундай хатоларга йўл қўймайдими, ҳар ҳолда у хорижлик мураббий...

— Катанец билан ҳали биринчи кун бўлишимиз. Илк таассуротлар яхши. У жиддий мураббий ва ўйлашимча, бундай нарсаларга йўл қўймайди.

Бироқ ҳали у билан майдондаги ҳаракатлар тўғрисида суҳбатлашмадик, фақатгина ички тартиб қоидалари ҳақида мураббийнинг фикрларини тингладик.

Мураббий қандай қатъий талаблар қўйди?

— Қатъий талаблар дейилганда, жамоавий йиғинларда телефон билан келиш мумкин эмас. Шунингдек, меҳмонхонада тунаш кераклиги айтилди. Бу барча хорижлик мураббийларга хос одат, чунки Куперда ҳам шундай талаб бор эди. 

Жамоага ким етакчи ва сардор бўла олади деб ўйлайсиз?

— Жамоа сардори Отабек Шукуров бўлгани яхши, чунки у марказда тўп суради. Марказий футболчи сардор бўлишининг афзаллиги ҳакамлар билан мулоқот қилади, майдон марказида лидерлигини намойиш этади ҳамда бу вазифа юклатилгач, у икки ҳисса маъсулият билан ўйнайди. Шу боис, менинг фикрича, Отабек Шукуровни сардорликка муносиб.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика