RU

Последние новости

15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  0 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  0 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  6 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  9 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   4

Элдор Суюнов: "Агарда, "Қизилқум"нинг грузиялик футболчиси майдонга тушганида..." Новости

Элдор Суюнов: "Агарда, "Қизилқум"нинг грузиялик футболчиси майдонга тушганида..."

Кеча суперлига 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг "Пахтакор" жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қизилқум"га қарши жуда ҳам қийин учрашувни ўтказдик. Яратилган кўплаб имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Рақиб жамоа ҳужум қилиб бизни қийнамади, ўзимиз яратган имкониятларимизни голга айлантира олмаганимиз учун қийналдик. Белгиланган пенальти борасида бирор фикр айта олмайман. Чунки воқеа жуда ҳам тез содир бўлди. Бир тўхтамга келиш учун такрорий вазиятни кўриш керак. 

"Қизилқум" бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди. Агарда, грузиялик легионер футболчиси майдонга тушганида бизга анча қийинчилик туғдирарди. Кейинги ўйинларда "Қизилқум" яхши натижа кўрсатади, деб ўйлайман. "Пахтакор" ўз уйида очко олиб, сафарда нима учун очко йўқотаётганини билмайман. Ўзимизни келиб олишимиз учун бироз вақт керак, деб ўйлайман. Агарда буни сабабини билганимизда ғалаба қозонардик. Менимча бироз омад келмаяпти", - дейди Элдор Суюнов


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика