RU

Последние новости

22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  0 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  23 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0

Элдор Шомуродов - тўпурарлар пойгасида иккинчи Новости

Элдор Шомуродов - тўпурарлар пойгасида иккинчи

19 ноябрь куни Осиё қитъаси бўйлаб ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди.

Тошкентда Фаластин билан куч синашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучди. Рақиб дарвозасига ҳар иккала голни моҳир ҳужумчимиз Элдор Шомуродов киритгани таҳсинга лойиқ. 

Кеча бўлиб ўтган 6-турдан сўнг барча жамоалар қишки танаффусга йўл олишди. Энди ўйинлар 26 мартдан давом эттирилади. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда катта танаффусга чиқди. 

Шу ўринда тўпурарлар пойгасига қарайдиган бўлсак, Элдор Шомуродов 6та гол билан иккинчи ўринда боряпти. У сентябрь ойидан бери ЖЧ саралаш босқичида Сингапур билан Фаластинга иккитадан, Яман ва Саудия Арабистонига биттадан гол урди. 

Саралаш ўйинларида 7та гол билан суриялик ҳужумчи Омар Ал Сома пешқадамлик қиляпти. БАА термаси ҳужумчи Али Мабхут ҳисобида ҳам худди Элдор каби 6та гол бор. 

ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги тўпурарлар рўйхати: 

7 гол - Омар Ал Сома (Сурия)

6 гол - Элдор Шомуродов (Ўзбекистон), Али Мабхут (БАА).

5 гол - Янг Ксу (Хитой), Карим Ансарифад (Эрон), Такуми Минамино (Япония).

Рейтинг: +62   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика