RU

Последние новости

09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  0 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  0 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  4 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  20 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10

Элдор Шомуродов: "Танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим" Новости

Элдор Шомуродов: "Танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Бундеслига клубларидан таклифлар бўлаётгани ҳақида манбааларимиз хабар бермоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ихтиёрига бугун етиб келган Элдор Шомуродов сайтимизга интервью берди ва қатор саволларга жавоб излашга уриниб кўрдик.

Хусусан "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов унга бўлаётган қизиқиш ва таклифлар ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

"Очиғи, Германиянинг Бундеслига жамоасидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида эшитдим. Айнан қайси клуб эканлигини билмайман. 

Айни пайтда барча диққат эътиборим фақат ва фақат "Ростов"га қаратилган. Чемпионат якунига қадар бошқа таклиф ёки қизиқишларга чалғимоқчи эмасман. 

"Шальке" ёки "Манчестер Юнайтед"? Тўғриси, танлаш керак бўлса, МЮга ўтмасдан Бундеслигага борардим. Чунки ҳали ўзимни катта жамоа даражасига чиқдим, дея ўйламайман. Бундай жамоага тайёр ҳолатда ўтиш лозим. Юқори савияга чиқиш учун вақт талаб этилади. "Манчестер Юнайтед" ҳам яхши. Лекин Бундеслигада ўйнашни афзал кўрардим", - деди Шомуродов. 

"championat.asia": Элдор Шомуродовга Бундеслига клуби жиддий қизиқмоқда.

Қизиқарли интервьюнинг тўлиқ қисмини эртага ҳавола қиламиз.

Рейтинг: +160   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика