RU

Элдор Шомуродов "Специя" базасида Новости

Элдор Шомуродов "Специя" базасида

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов "Рома"дан А Сериянинг бошқа жамоаси - "Специя"га ўтмоқда.

Жанлука Ди Марционинг сайтида "Рома" ҳужумчиси тиббий кўрикдан ўтиш учун "Специя" қароргоҳига ташриф буюргани акс этган видео пайдо бўлди. Видеони "Инстаграм"даги саҳифамиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Олдинроқ, Шомуродов "Рома"дан "Специя"га ижара асосида кўчиб ўтиши ва яқин орада "Специя" ушбу трансферни расман эълон қилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +59   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика