RU

Последние новости

21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  45 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  284 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  10 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Элдор Шомуродов ўтиши кутилаётган “Кальяри” қандай жамоа? (мутолаа учун) Новости

Элдор Шомуродов ўтиши кутилаётган “Кальяри” қандай жамоа? (мутолаа учун)

Элдор Шомуродов 2020 йилдан буён Италияда.

Дастлаб, “Женоа”да, кейин Римда, ўтган мавсум “Специя”да. Афтидан, сурхондарёлик футболчининг “этиксимон” мамлакатдаги эндиги “бекати” “Кальяри” бўлади. Ҳар қалай, бу ҳақда Элдор ёки унга алоқадор шахслар очиқ айтмаган бўлса-да, хориж инсайдерлари аллақачон бу ҳақда хабар бериб бўлди. 

Хусусан, таниқли инсайдер Никола Скира Шомуродов фаолиятини “Кальяри”да давом эттиришини маълум қилди. Унга кўра, томонлар ўзаро келишиб олишган. “Кальяри” Элдорни сотиб олиш шарти билан ижарага олади. Футболчи билан шартнома 2027 (1+3) йилга қадар амал қилади. 

Хўш, ўзи “Кальяри” қандай жамоа? Клуб жойлашган шаҳар-чи? 

Эҳтимол, Элдор YouTube’дан ушбу шаҳар тўғрисидаги видеоларни кўраётгандир, биз ҳам ўқувчиларни шу ҳақда таништиришга аҳд қилдик. 

Сардиния ороли ёки бўлмаса вилоятида жойлашган ушбу ҳудуднинг аҳолиси 155 мингдан ортиқ. Ҳудиди 85,01 км кв дан ортиқ бўлган ҳудудда яшовчи аҳолининг катта қисмини италянлар ва сардинияликлар ташкил қилади. 30 октябрь – шаҳар куни деб белгиланган. 

“Кальяри” футбол жамоаси ҳақида гапирганда, унинг ташкил этилганига 103 йил бўлганини айтиш жоиз. 1920 йилда ташкил қилинган клуб кўп йиллар “А” ва “Б” Сериясида ўйнаган. Янги мавсумдан бошлаб клуб “А” Серияда иштирок этади. 

Ўз вақтида “Лестер эртаги”ни яратган мураббий Клаудио Раньери жамоа бош мураббийи ҳисобланади ва айнан у ўтган мавсум жамоани “Б” сериядан олиб чиқа билди. 

Клуб стадиони бўлган “Сардиния арена” ўз бағрига 23 486 нафар мухлисни сиғдира олади. 

Жамоа “А” Серияда илк бор 1964 йилда ўйнаган ва ўша мавсумдаёқ 7-ўринни эгаллаган. 1993-94 йилги мавсумда “Кальяри” УЕФА Кубоги финалига чиққан. Чорак финалда Туриннинг “Ювентус”ини мағлуб этган жамоа якунда Миланнинг “Интер”ига мағлуб бўлган.

Клубда бугунга қадар Оскар Табарес (1994—1995, 1999), Массимилиано Аллегри (2008—2010), Жанфранко Зола (2014—2015) каби машҳур мураббийлар фаолият олиб борган. 

Умуман олганда жамоанинг ижобий натижалари қуйидагича:

“А” Серия доирасида:

1969/70 йилги мавсум – чемпион

1968/69 йилги мавсум – кумуш медал

“Б” Серия доирасида:

2015/16 йилги мавсум – чемпион

Италия кубоги доирасида:

1968/69 – финалчи

Элдор Шомуродов қачон, қандай шартлар асосида клубда фаолиятини бошлаши ҳозирча расман аниқ эмас. Ўзбекистонлик футболчининг ушбу клубдаги ўйинларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

С. О

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика