Элдор Шомуродов: “Ҳозир жуда ҳам тиғиз жадвал тўғри келиб қолган”
26 окт 2016 13:41
Новости
Элдор Шомуродов: “Ҳозир жуда ҳам тиғиз жадвал тўғри келиб қолган”
Кеча Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда “Локомотив” жамоаси ўз уйида “Бунёдкор” клублини қабул қилиб (1:0) ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдирди.
“Ҳозир жуда ҳам тиғиз жадвал тўғри келиб қолган. Шунинг учун ҳам бизда бироз чарчоқ бор эди. Ҳимоядаги хато туфайли ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Кубок баҳси иккита ўйиндан иборат бўлганлиги сабабли илк учрашувда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратилади. Жавоб баҳсида эса кўпроқ гол уриш керак бўлади. Ушбу мағлубиятни эсдан чиқариб кейинги ўйинларга жиддий эътибор қаратиш керак. Олдимизда чемпионлик масаласи турибди”, - дейди “Бунёдкор” клуби футболчиси Элдор Шомуродов.
Жаҳонгир Сотволдиев.
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии