RU

Последние новости

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  1 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  17 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Элдор Шомуродов Фаластин билан ўйиндан кейинги гап-сўзларга муносабат билдирди Новости

Элдор Шомуродов Фаластин билан ўйиндан кейинги гап-сўзларга муносабат билдирди

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Фаластинга меҳмонда имкониятни бой бериб қўйди.

Ўйиндан кейин ҳар ким ўзича хулоса чиқарди. Бу табиий ҳолат. Ўша куни ўйин пайти майдон четида бўлган ва ўйиндан кейин стадионда ҳам, меҳмонхонада ҳам футболчиларнинг аҳволини ўз кўзи билан кўрган одам сифатида айтишим мумкин-ки, улар учун ҳам бу кутилмаган натижа бўлди. Ғалати ўйин ва ҳеч ким кутмаган мағлубият.
Охирги кунларда турли гап-сўзлар ва миш-мишлар кўпайиб кетди. Биз эса бугун Иорданияда бўлиб турган терма жамоамизнинг асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродовни суҳбатга таклиф қилдик. Қуйида "Ростов" аъзоси бўлган форвардимиз билан савол-жавобларимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.


- Фаластин билан ўйинда нима бўлди, нима учун терма жамоа ўйнай олмади?
- Баъзида шундай ўйинлар бўлади-ки, нима учун ундай бўлганининг сабабини айта олмайсиз. Бу биз юта оладиган рақиб деб ўйлаётгандик. Биринчи бўлим бизни назоратимиз остида ўтди, лекин вазиятлар ярата олмадик. Бундай ҳолатда ўйин биринчи голгача давом этишини билиб турган эдик. Ўша биринчи голни биз урганимизда биз ғалаба қозонган бўлардик. Афсуски, улар биринчи бўлиб гол уришди, ўша голдан кейин сўнгги дақиқаларда уларда яна вазиятлар бўлди.


Уларнинг икки нафар марказий ҳимоячиси менга жуда ҳам яқин ўйнади.


Яқинда Россия чемпионати доирасида "Ростов" билан "Уфа" меҳмони бўлганимизда ҳам шундай бўлганди. 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганмиз ва нималар бўлганини ҳеч ким тушунмаганди. Деярли худди шундай вазият бўлганди ўшанда ҳам. Фаластинга қарши баҳс биринчи ўйин ва кейинги турларда биз хатоларни тўғрилашга ва керакли очколарни жамғаришга ҳаракат қиламиз.

- Нима учун ўша куни майдонда якка курашларнинг жуда кўпини мезбонлар ютишди?
- Гол ўтказиб юборганимиздан кейин бу ҳолат кўпроқ кўзга ташланди. Балки, биз гол ўтказиб юборишга тайёр эмасмидик... Руҳий устунлик биринчи голдан кейин фаластинликлар томонга ўтди. Назаримда, улар дуранг учун тўп тепишаётганди. Афсуски, кутилмагандаги голдан сўнг биз олдинга кўпроқ куч билан ўтишга мажбур бўлдик ва ҳимоя очилиб кетди. Камига ўзимизнинг хато билан яна гол ўтказиб юбордик.


- Терма жамоа футболчиларида моддий тарафдан мотивация йўқ ва шу сабаб улар жонини бериб ўйнамади қабилидаги гап-сўзлар пайдо бўлди. Терма жамоада ўйинчилар учун ҳақиқатдан ҳам пул биринчи даражали мотивациями?
- Бундай гапни тарқатадиганларнинг ўзлари кўпроқ пулни ўйлайдиган инсонлар бўлса керак. Шахсан ўзим ҳеч қачон пулни биринчи ўринга қўймаганман. Пул ҳамма нарсани ҳал қилмайди. Бошқа йигитлар ҳам бу йўлда пул асосий планда эмаслигини билади. Ҳар бир футболчи ёшлигидан миллий терма жамоага илинишни ва терма жамоа либосида тўп тепишни орзу қилади. Шу жумладан ўзим ҳам. Қандай қилиб ёшликдан ният қилган орзусига эришган футболчи у ерда пул учун ўйнаши мумкин? Терма жамоада ҳамма халқ учун, мухлислар учун, ўзи ва оиласи шаъни учун ўйнайди. Бу ерда пул ҳеч қачон биринчи ўринда турмаган. Жамоада ҳамма ғалаба қозонишни ва мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлайди.

- Футболчилар мураббийни кетказиш учун атай ўйнашмади деган гапга қандай фикр билдирасиз?
- Қандай қилиб унақа бўлиши мумкин? Бу ҳеч бир болани ҳаёлига ҳам келмаган нарса. Одамлар бунақанги гапларни қаердан ўйлаб топишига ҳайронман. Терма жамоада ҳаммамиз бир оиламиз ва бу ерда кимнидир сиқиб чиқариш ёки кетказтириш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ҳаммани ҳаёли фақат бир нарсада - Жаҳон чемпионатига чиқиш. Тўғри, биз кутилмаганда ютқазиб қўйдик. Мағлубиятдан кейин турли фикрлар ва шубҳалар бўлиб туради. Лекин, бу даражадаги гаплар жуда нотўғри.


- Фаластин терма жамоаси мураббийлари Ўзбекистонни жуда яхши ўрганишган ва шунга яраша тайёрланишган. Сизни ҳам икки нафар бақувват ҳимоячилар қўриқлади ва имкон бермади ҳисоб. Нима учун биз уларга қарши мана шундай тайёрланмадик. Рақибга жиддий қарамадикми?
- Шахсан ўзим 1-сентябрда терма жамоа ихтиёрига етиб келдим. Вақтимиз етганча рақибни ўргандик. Орада вақт қисқа эди, лекин шунга қарамай уларни ўргандик. Икки нафар яхши ҳужумчиси борлигини билардик ва уларни ўргандик. Улар ҳимояда кўпроқ узун паслар билан чиқишини кўрсатишди бизга. Афсуски, майдонда курашларнинг кўпроқ улар ютишди, биз курашларда ютқазганимиз учун ҳам мағлуб бўлдик. Бундай ўйинларда курашларни ютқазмаслик керак.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Амман, Иордания

Рейтинг: -154   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика