RU

Последние новости

18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  0 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  7 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  1 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  4 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  5 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  11 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  14 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  21 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  6 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6

Элдор Сакаев: "Водий дербилари" доимо шиддатли ўтган" Новости

Элдор Сакаев: "Водий дербилари" доимо шиддатли ўтган"

Ўзбекистон кубоги 1/16 финали доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида андижонликлар бош мураббийи Элдор Сакаев ва жамоа дарвозабони Акмал Ортиқов иштирок этишди.

Элдор Сакаев (“Андижон” жамоаси бош мураббийи): - “Водий дербиси” ўйинлари жамоалар қайси лигада иштирок этишлари ва баҳс қандай мусобақага тааллуқли бўлишидан қатъий назар, доимо жанговар руҳда ўтган. Бундай учрашувларда ўзим ҳам кўп маротаба иштирок этганман. Бугунги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади ҳамда курашларга бой тарзда ўтди.

“Навбаҳор” яхши жамоа ва ҳужумкор ўйин намойиш этади.

Футбол шундай спорт турики, унда юзага келган барча вазиятлардан фойдаланиб бўлмайди. Акс ҳолда, учрашув ҳисоби бошқача тус олиши ҳам мумкин эди. Аммо бугун бизнинг омадимиз келиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Жамоамизнинг жорий мавсумда ва “Навбаҳор”га қарши кечган баҳсда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаганлигида, фақатгина дарвозабон ва ҳимоячиларнинг эмас, балки бутун жамоанинг муносиб ҳиссаси бор.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, дарвозабонимиз Акмал Ортиқов ва ҳимоячимиз Иброҳим Отахонов Олий лигада ўйнашган ва катта тажрибага эгалар. Демак, бу борада уларнинг ҳиссаларини ҳам таъкидлаш жоиз.

Акмал Ортиқов (“Андижон” жамоаси дарвозабони): - “Водий дербиси” ўйинларига ортиқча таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Биз мазкур учрашувга астойдил тайёргарлик кўргандик. Бу эса ўз мевасини бериб, бугунги баҳсда зафар қучиб, мухлисларни хурсанд этдик.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика