RU

Последние новости

12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  0 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  2 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  4 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  2 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  32 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  3 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  4

Элдор Каримов: “Маошсиз футбол ўйнашга ўрганиб қолдик” Новости

Элдор Каримов: “Маошсиз футбол ўйнашга ўрганиб қолдик”

Про лига иштирокчиси "Зомин" жамоаси молиявий муаммолар гирдобида қолмоқда.

Давралар оралиғида кўплаб футболчилар жамоани тарк этишди. Хўш, "Зомин" мавсумни нечанчи ўринда тугатиш учун курашоқда. Молиявий вазият қандай ҳолатда? Бу борада жамоа сардори Элдор Каримов билан суҳбатлашдик.

“Арал Самали” билан ўйин хусусида

- Нукусда жуда қийин ўйин бўлди. Чунки  рақибимиз ҳам Про лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. 3 очко икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Жанговар беллашув бўлди, лекин омад биздан юз ўгирди. Афсуски, мағлубиятга учраган ҳолда уйга қайтдик. 

Бир нафар дарвозабон билан борилгани ҳақида

- Дарҳақиқат, ўйинга 1 нафар дарвозабон билан бордик. Иккинчи дарвозабонимиз бироз бетоблиги сабабли, шундай ҳолат юзага келди. Унинг ўрнида футболчи хизматидан фойдаландик. 

Про лигада қолиш имконияти борасида

- Бизда имконият бор. Худо хоҳласа, бу вазифани уддасидан чиқа оламиз. Олдинда кўплаб ўйинларимиз бор, ижобий натижа кўрсатишга уринамиз. 

Янги келган футболчилар тўғрисида

- Ҳа, албатта, янги келганлар таркибга мослашиб боряпти. Ўйиндан-ўйинга жамоани кучайтириб боряпти. Ишончим комилки, улар жамоага ёрдам бера олади. 

Молиявий ҳолат хусусида

- Ҳалигача жамоамизда молиявий ҳолат ижобий томонга ўзгаргани йўқ. Ишонаманки, жамоа йил якунига қадар барча қарзларни узади. Клубда катта ўзгаришлар бўлишига мен ва жамоадаги барча футболчилар ишонади. Клубда пулларимиз қолиб кетмайди. 

Маошсиз футбол ўйнаши борасида

- Тўғриси, маошсиз футбол ўйнашга футболчилар ўрганиб қолди. Яқин кунларда жамоага яхши ҳомий чиқиб қолади деган умиддамиз. Биз майдонга чиқиб, жамоани сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз. Меҳнатларимиз зое кетмаслигига ва ҳомийлар чиқишига ишонаман.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика