Элдор Бойматов: Бу йил ҳам "Қизилқум"да ўйнайман
01 фев 2014 11:28
Новости
Элдор Бойматов: Бу йил ҳам "Қизилқум"да ўйнайман
Ҳуқуқий жиҳатдан "Насаф"га тегишли бўлган Бойматов ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида "Қизилқум"га ижарага берилганди.
Жорий мавсум ҳам Элдор (фотода 50-рақам) яна олтин изловчилар сафида ўйнайдиган бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи "СА"га хабар берди.
- Насаф билан амалдаги шартномам яна бир йил қолганди. Шу боис "Қизилқум" раҳбарияти жамоам билан музокара ўтказиб, мени яна Навоий клубида бир йил муддат ижарада ўйнашимга келишиб олди.
- Ростини айтсам, олдимда бундан бошқа вариантлар ҳам йўқ эмасди. Лекин "Қизилқум"да ўтган йили ҳам ўйнаганим учун бу жамоа менга ёқади. Шунинг учун ҳам яна "олтин изловчилар" таркибида қолишга қарор қилдим.
- Ҳозирча йиғин Навоийда ўтмоқда. Таркибда ўзгаришлар ҳам бор. Хусусан Руслан Вагапов ("Металлург"), Шерали Жўраев ("Олмалиқ"), Ғайрат Жумаев ("Нефтчи"), Владимир Шишелов каби ўйинчилар айни дамда биз билан бирга. Шунингдек яқин кунларда Самандар Шодмоновнинг ҳам келиши кутилмоқда.
- 3 февраль куни йиғин Тошкентга кўчади ва у ерда ПФЛ Кубогида иштирок этиш режалаштирилган.
Исломбек Рустамбеков

Комментарии