RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  3 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  6 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Эл класико"га 8 кун қолди — "Барселона"да жароҳатланганлар эса 7 та Новости

"Эл класико"га 8 кун қолди — "Барселона"да жароҳатланганлар эса 7 та

Олдиндаги 8 кунда "Барса" 3 та ўйин ўтказади.

Хави жамоаси 9 октябрь куни – "Сельта" (Ла Лига, уйда), 12 октябрь – "Интер" (ЕЧЛ, уйда), 16 октябрь – "Реал" (Ла Лига, сафарда). Бўлажак класико мусобақадаги вазият жиҳатидан ҳам муҳим – "Реал" ва "Барса" бир хил очко билан (19) Ла Лигада биринчи ўринни бўлишиб турибди. 

Бироқ ҳозир Хави жамоасида жароҳатланганлар етарлича – бир йўла 7 футболчи.

Жароҳатларда терма жамоалар ўйинларини айбдор санашмоқда

•‎ "Барселона" ҳаммасидан ҳам терма жамоалар ўйинларидан кўпроқ азият чекди – миллий жамоалари сафидан Депай, де Йонг, Кунде ва Араухо жароҳат олиб қайтди. Бельерин клуб машғулотида жароҳатланди. Кристенсен ва Кессиэ сафдан чиққани ҳақида "Барса" ЕЧЛ доирасида "Интер" билан тўқнашувдан кейин эълон қилди;

•‎ Хави терма жамоалар ўйинларининг барчасини битта паузада ўтказишни таклиф қилган – шундай йўл билан футболчиларнинг жароҳатлари сонининг ошиб кетишидан қутилиш мумкин: "ФИФАда Жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш бўйича режа мавжуд – бу музокараларга сабаб бўлмоқда. Бироқ тақвимнинг яна бир вариантида терма жамоалар йиғилиб, бир ярим ой мобайнида барча ўйинларини ўтказиши мумкин. Шундан сўнг клублар футболчиларини мавсум охиригача ҳеч қаерга қўйиб юборишга мажбур бўлмайди. Яъни терма жамоалар ўйинларини жамлаб, битта блок қилардик";

•‎ "Барселона"нинг беш нафар марказий ҳимоячисидан уч нафари жароҳатланган. Ҳозир соғ вариантлар – фақат Пике (Ла Лиганинг бу мавсумида 180 дақиқа) ва Гарсия (384 дақиқа);

•‎ Френки машғулотларга қайтган, лекин "Сельта"га қарши ўйинда уни кўрмасак керак.


"Реал"да нима гап?

"Қаймоқранглилар"да фақат битта муаммо бор, лекин у анча жиддий – Тибо Куртуанинг жароҳати. Октябрь ойи бошида клуб бельгиялик кипернинг бели билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги ҳақида хабар берди – соддароқ қилиб айтганда бу шамоллашнинг жиддийроқ тури.



Шундай бўлсада, Карло Анчелотти кипер "Барселона"га қарши учрашувгача сафга қайтишига ишонмоқда: "Уни Варшава ("Шахтер" билан 11 октябрдаги ўйин)га обориш қанчалик зарурлигини ўйлаб кўришимиз керак. Аммо "Эл класико" у биз билан бўлади, деб ўйлайман.


Sports.ru сайтидан таржима қилинди

Муаллифнинг Ла Лигага оид телеграм-каналига обуна бўлинг

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика