RU

Последние новости

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  10 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

"Эль Класико"дан кўчирма, ретро трансляция ва ҳақ бўлган Бабаян. Наманганда бўлиб ўтган "Навбаҳор" – "Пахтакор" тўқнашуви ҳақида (Бекзод Толибов блоги) Новости

"Эль Класико"дан кўчирма, ретро трансляция ва ҳақ бўлган Бабаян. Наманганда бўлиб ўтган "Навбаҳор" – "Пахтакор" тўқнашуви ҳақида (Бекзод Толибов блоги)

Кеча Ўзбекистон Суперлигасининг барча мавсумларида иштирок этиб келаётган икки принципиал рақиблар тўқнашуви гувоҳига айландик.

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйинлар ҳар доим ҳам қизиқ ўтган. Бу қарама-қаршилик сўнгги йилларда ўзининг янада авж палласига чиқди. Нафақат Наманганда ёки Тошкентда, шунақа ўйин борлигидан эшитиб қолган ўзбек футболидан хабардор ҳар ким бу тўқнашувни интиқ кутади. Бу жамоалар тўқнаш келганида принципиал қарама-қаршилик майдонда ҳам, трибуналарда ҳам давом этади. Футболчилару-мухлислар ўзаро рақиб, шунчаки тинч ўтмайдиган, чемпионат доирасидаги одатий ўйин каби сокин ўтиши гўё мумкин бўлмагандек тўқнашув. Кечагиси аввалгиларига қараганда дўстона кайфиятда ўтгандек кўринди, фақат мезбон жамоа мухлислари "Пахтакор" вакиллари ўтирган трибунага турли буюмлар улоқтиришгани билангина ёдда қолди.

Ўйин ҳақида тўлиқ тўхталмоқчи эмасман. Кўрдингиз, дастлаб Алижоновнинг моҳирона узатмасидан сўнг қаердандир жарима майдони ичкарисида пайдо бўлиб қолган Драган Черан бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. "Пахтакор" иккинчи голни ҳам бош билан йўлланган зарбадан кейин урди, бу вазиятда ёш футболчи Муҳаммадқодир Ҳамралиев тажрибали ҳужумчилар каби аниқ ҳаракат қилди. "Навбаҳор"нинг жавоби иккинчи бўлимга тўғри келди. Жарима майдони ичида юзага келган "талатўп"дан сўнг грузиялик Тома катта саҳнага чиқди, гол урди ва ҳисобни қисқартирди. Ўйин давомида Табатадзе дубль қайд этиши ҳам мумкин эди, бироқ унинг иккинчи бўлим сўнгида бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди.

Самвел Бабаян ўйинни 4-5-1 тактик схемаси билан бошлади, Остон Ўрунов биринчи бўлимнинг ўзидаёқ мажбуран алмаштирилганида ҳам бу услуб ўзгармади. Ярим ҳимоячи амплуасида ўйнайдиган Дониёр Абдуманнопов Остоннинг ўрнига туширилди ва наманганликларнинг ўйинга танлаган услубига ўзгартириш киритилмади. Натижадан келиб чиқиб иккинчи бўлимда Темурхўжа Абдухолиқов майдонга туширилди, бунда тактик схема 4-4-2 кўринишига ўзгарди.

"Пахтакор" ҳам айни "Навбаҳор" танлаган тактик схемадан фойдаланди, бироқ 4-5-1 услуби Черан ёки Турғунбоев олдинга чиққанида вақти-вақти билан 4-4-2 кўринишига ўзгариб турди. Бироқ Камолиддин Тожиевнинг ўйин давомида қўллаган алмаштиришлари ҳам позицион жиҳатдан тактик схемага ўзгартириш киритмади. Саитов ўрнига Файзиев, Банашак ўрнига Холдорхонов, булар бир хил амплуада ўйнайдиган футболчилар ҳисобланади.

Самвел Бабаян ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳақ гапни айтди. Драган Черан ҳозирги "Пахтакор"нинг ҳар бир ғалабали натижасида катта ҳажмдаги ишни бажаряпти. Черан бор бўлса, ғалаба бор, акси бўлса, Про лига клуби ҳам бир бўлимнинг ўзида "Пахтакор" дарвозасига 3 та тўп киритиб қўйишни уддалаяпти. Кеча Алижонов қанотдан тўп узатган вақтда Драган гўё орқароқда қолиб кетгандек эди, ҳеч ундан хавф кутмаётганди. Аслида Чераннинг мақсади шундай эди, бирдан олдинга интилди, жарима майдони ичида пайдо бўлди, гол урди ва "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Майдонда ўта аниқлик билан ҳаракат қиладиган ноёб топилма.

Кечаги ўйинда мен "Реал Мадрид" ва "Барселона"нинг "Эль-Класико" аталмиш бутун дунёга машҳур қаршилигидан иқтибос кўрдим. Ўша Гарет Бэйл майдон ташқарисидан югуриб, каталонияликлар ҳимоячиси Марк Бартрани ортда қолдириб кетган вазиятни эслайсизми? Яна ўша Драган Черанни эътироф этамиз, кеча у иккинчи бўлимнинг сўнги қисмида айни шу вазиятнинг copy/paste вариантини кўрсатди. Драган тўпни тепиб юбориб, чизиқ ташқарисидан югурди, мезбонлар ҳимоячиси Филип Ивановични ортда қолдирди. Бироқ ҳозирги Черанда Бэйл каби тезлик йўқ, айни шу сабаб туфайли охири ўхшамай қолди.

"Навбаҳор" – "Пахтакор" тўқнашувини ТВ орқали кўрдим. Учрашувнинг иккинчи бўлимидаги трансляция сифати менга болалик даврларимни ёдга солиб юборди. Ўша вақтлари шамол келган куни телевизор томоша қилишга қийналардик. Антенна шамолда тебраниши натижасида ТВдан ҳар хил овозлар чиқарди. Кеча дуппа-дуруст давом этиб турган трансляция иккинчи таймда бирдан "айниб қолди".

Дастлаб фақат бизнинг телевизорда шунақами деб қўшнидан сўраб чиқдим. Йўқ, ҳаммада шу гап экан. Кичкина ўғлим ўз тасаввурида Хайрулла Ҳамидовни айблади, чунки ўйиннинг биринчи бўлимида бизда бунақа муаммо йўқ эди-да. Ўзи Хайрулла ака футбол шарҳлаганида, антиқа нимадир иқтибос аниқ айтарди ва бу жуда қизиқарли бўларди. Тушундик, водийдан МТРК марказига узатилаётган сигнал билан боғлиқ муаммо бор экан, навбатдаги ўйинларда бу каби холатлар юзага келмаслигига умид қиламиз.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика