RU

Последние новости

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  78 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

Эктор Купер: "Ўзбекистон қандай жамоа эканини олдиндан билардик. Натижадан қониқдим" Новости

Эктор Купер: "Ўзбекистон қандай жамоа эканини олдиндан билардик. Натижадан қониқдим"

Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон - Сурия (0:0) учрашувидан сўнг Сурия терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб Купер, ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Жуда қийин рақибга қарши ўйнадик. Ўзбекистон бир мураббий билан уч йилдан бери ўйнаётган жамоа ҳисобланади, таркибда Европада ўйнайдиган ўйинчилар кўп. Мен йигитларимдан фахрланаман. Улар берилган топшириқларнинг барчасини зўр бажаришди. Натижадан қониқдим. Кейинги ўйинда очколар қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл оламиз деб ўйлайман.

- Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Аҳмад Маданиянинг ўйин ҳақидаги фикри қандай?

- Ҳаммага раҳмат. Ўзбекистон қандай жамоа эканини билардик. Барча жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Кейинги босқичга чиқиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Жаноб мураббий, Сурия Ўзбекистонга қарши жуда яхши футбол ўйнади. Биринчи ўйинлигига қарамай, жамоа яхши кўринди. Ал Сома Суриянинг энг зўр ҳужумчиси ҳисобланади. Нега Омар Ал Сома жамоага чақирилмади? 

- Қайсидир ўйинчилар бизнинг услубимизга тез кўникиб кетишди. Баъзи ўйинчилар эса йўқ. Балки, Омар Ал Сома айнан шу сабаб билан жамоага чақирилмагандир. Мен аввалроқ бу масалага тўхталгандим. Бу техник қарор эди. Футболчи мураббийнинг услубига тушиши лозим.

- Ўзбекистон термаси майдонда бешта ярим ҳимоячи билан ўйнади. Сиз бу нарсани билишингиз керак эди. Ўйиннинг охирига қадар сиз ҳимоявий ўйин кўрсатдингиз. Нега бундай бўлди?

- Ҳар бир мураббий ўйиндан олдин ўз режасини аниқлаб олади. Мураббий сифатида қисқа вақт ичида ниманидир ўзгартиришим қийин эди. Ҳар бир ўйинда жамоамиз услубини тўлиқ ўзгартира олмаймиз. Уларда кучли ўйинчилар борлигини билардик. Умуман олганда, мен ўйинимиздан қониқдим.

- Биринчи турдан кейин гуруҳдаги вазият ҳақида қандай фикрдасиз?

- Тўртта жамоада ҳам имконият бор. Австралияга қарши ўйин жуда қийин бўлишини биламиз. Бугунги хатоларимизни кўриб чиқамиз ва кейинги рақиб билан ўйинга тайёрланамиз. 

- Ўйинчига савол. Кейинги рақиб Австралия. Бу ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Австралия жуда қийин рақиб. Биз кейинги кунларда уларнинг Ҳиндистонга қарши ўйинларини қайта томоша қиламиз ва анализ қиламиз. Албатта, бу ўйинда керакли натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика