RU

Последние новости

18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  5 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  5 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   3 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2

Эктор Купер: "Миллий терма жамоа асоси мунтазам шакллантириб борилади" Новости

Эктор Купер: "Миллий терма жамоа асоси мунтазам шакллантириб борилади"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер бошчилигида Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

ЎФА матбуот хизмати аргентиналик мутахассис билан қисқа интервью уюштириб, бўлажак йиғин ва таркибга жалб қилинган футболчилар ҳақида суҳбатлашди.

- Жаноб Купер, йиғинга футболчиларни жалб қилишда нималарга асосландингиз?
- Биринчи навбатда, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган барча учрашувларини кўриб чиқдим. Шунингдек, бу йил ўтказилган ўртоқлик учрашувларининг видеоёзувини ҳам ёрдамчиларим билан таҳлил қилдик. Ана шу учрашувларда қатнашган футболчиларни дастлабки йиғинга таклиф қилишга қарор қилдик. Йиғин давомида футболчилар билан яхшироқ танишиб, улар ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўламиз. Шундан келиб чиқиб миллий терма жамоанинг асосини шакллантириб борамиз.

- Демак, дастлабки йиғинга чақирилган футболчилар асосий таркибдан жой олиш учун рақобатга киришишлари керак бўлади, тўғрими?
- Ҳа, албатта. Йиғинга чақирилди деганда асосий таркибдан жой кафолатланди дегани эмас. Йиғин давомида бизни қониқтирмаган футболчиларга жавоб бериб юборилади. Шунингдек, Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларини мунтазам кузатиб бориш орқали, миллий чемпионатдан ҳам футболчилар келаси йиғинларга таклиф қилинади. Бунинг устига, Олимпия терма жамоасида тўп сураётган футболчилар бор. Улардан ҳам миллий терма жамоага бир қатор футболчиларни чақирамиз.



- Олимпия терма жамоаси ҳақида сўз очдингиз. Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларини кузатиб боряпсизми?
- Албатта, кузатиб боряпман. Олимпия терма жамоаси жуда яхши шаклланган, кучли футболчилардан иборат. Бу жамоадан бир қатор футболчиларни кўз остимга олиб қўйдим. Уларни кейинги йиғинларга жалб қиламиз. Асосийси, футболчининг йиғин пайтидаги жисмоний ва функционал ҳолатига кўп нарса боғлиқ. Бунинг устига, термага таклиф қилинган футболчи менинг услубимга мос келиши керак. Мана шу икки жиҳат футболчиларнинг миллий терма жамоада ўйнаб кетишида энг асосий омил ҳисобланади.

- Миллий терма жамоамиз сентябдра Сурия ва Эрон билан, октябрда Қатар ва Шимолий Корея билан ўйнайди. Танланган рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз.
- Албатта, ўртоқлик ўйинлари учун танланган рақиблардан тўла қониқиш ҳосил қилдим. Ҳозир рақибларни кучли ёки кучсизга ажратиб ўтирадиган пайт эмас. Муҳими, ўз ўйин услубимизни йўлга қўйиб, асосий таркибни шакллантиришимиз керак.

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган, яхши спарринг рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилаётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман".

Рейтинг: +106   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика