RU

Последние новости

12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  0 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  0 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  3 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  46 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  18 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  39 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52

Эктор Купер: "ЖЧ-2022га чиқиш учун Осиёдаги барча терма жамоалар қаттиқ кураш олиб боришади" Новости

Эктор Купер: "ЖЧ-2022га чиқиш учун Осиёдаги барча терма жамоалар қаттиқ кураш олиб боришади"

Ўзбекистон – Хитой учрашувдин кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида Эктор Купер иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бугун гол киритиш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Аммо фақат уларнинг биттасидан унумли фойдаландик. Биз бу келгусида бу йўналишда иш олиб борамиз. Ўйлайманки, бу мусобақадан ўрин олган ўйинлар биз учун яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Эндиликда хато ва камчиликларни таҳлил қилиб чиқамиз. Аввал ҳам айтганимдек, бор эътиборимиз Жаҳон чемпионати саралашига қаратилган.

Отабек Шукуровнинг жароҳати жиддий. Терма жамоамиз шифокорларининг хабар қилишича, Шукуров камида икки ойга сафдан чиқди.

Ўзбекистоннинг Хитойга қарши аввалги ўйинлари билан бугунги ўйинни солиштира олмайман. Мен аввалги ўйинларда терма жамоа бош мураббийи эмасдим. Аммо Хитойда таркибда янги футболчилар борлиги биламан. Каннаваро улар билан яхши жамоа шакллантира олишига ишонаман. Хитой ҳам биз каби бор эътиборини Жаҳон чемпионати саралашига қаратган. Ўйлашимча, Қатар 2022 га чиқиш учун Осиёдаги барча терма жамоалар қаттиқ кураш олиб боришади. Биз йўлланмани қўлга киритиш учун бор кучимизни сарфлаймиз», - деди Купер.


Рейтинг: +75   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика