RU

Последние новости

12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  1 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  0 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  13 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  3 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  15 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0

Эктор Купер: "Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён" Новости

Эктор Купер: "Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён"

Ўзбекитон - Уругвай учрашувдин кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида дастлаб Эктор Купер қатнашиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз дунёнинг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйин ўтказдик. Афсуски, ютқаздик. Уругвай терма жамоаси ўтган йили Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида қатнашиб, жуда ёрқин таассурот қолдирганди. Оскар Табарес шогирдлари ФИФА рейтингида ҳам юқори ўринларда боришмоқда. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида гол ўтказиб юбордик. Кейин ўйинни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Рақиб биринчи бўлимда тўп билан кўпроқ муомалада бўлди. Иккинчи бўлимда биринчи таймга қараганда яхшироқ ҳаракат қилдик. Тўпни кўпроқ ўзимизда ушлаб туришга интилдик. Аммо рақибнинг тажрибаси барибир ўз сўзини айтди. Уругвай каби кучли терма жамоаларга қарши ўйин биз учун Жаҳон чемпионати саралаши олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Кеча Хитой - Тайланд учрашувини кўрдим. Хитой мағлубиятга учради. Фабио Каннаваро Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлганига кўп бўлмади. Шу сабабли ҳозирча унинг ишига баҳо бериш қийин.

Футболда турли натижа рўй беради. Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён. Барча натижани қабул қилишга тайёр бўлиш зарур. Биз Уругвайга қарши учрашувни таҳлил қилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида иш олиб борамиз. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Мусобақа ташкилотчиларига алоҳида ташаккур билдирмоқчиман. Шарт-шароитлар барчаси юқори савияда ташкил қилинган. Бизни жуда илиқ кутиб олишди. Ташкилий қўмита аъзолари ҳар бир талабимизни бажаришга ҳаракат қилишмоқда. Барчаси учун уларга раҳмат айтаман.

Энди Хитойга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бу ўйинда энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Хитой мусобақа мезбони. Ўйин қийин бўлиши аниқ. Шунга қарамай ғалаба учун астойидил ҳаракат қиламиз. Чунки бу ўйинлар ФИФА рейтингидаги ўрнимизга таъсир қилади. ЖЧ саралашидан олдин рейтингда юқорироқ ўринларни эгаллаш муҳим".

Рейтинг: -72   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика