RU

Последние новости

19:51"Бавария" Бруну Фернандешни сотиб олиши мумкин  0 19:26Ўзил "Тоттенхэм"ни бошқа "троль" қилмасликка ваъда берди, агар...   2 19:02Фабио Капелло: "Ички "бозордаги италияликларга" эътибор беринг"  3 18:55Суперлига. "Локомотив" - ОКМК (матнли трансляция)  4 18:43Расман: Варан ёзда "Манчестер Юнайтед"дан кетади  0 18:21"Манчестер Юнайтед" Тен Хагга АПЛнинг ўзидан ўринбосар топди  2 17:50Хуммельс ва Горецка Евро-2024 қайдномасига киритилмайди  3 17:28ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  1 17:05Жоэль Кожо: "Ойликлар тўланмаётгани рост, аммо футболчилар фақат футбол ҳақида ўйлаши керак"  12 16:31"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи  11 16:11Клоппнингг ёрдамчиси "РБ Зальцбург"да иш бошлаши мумкин  2 15:50"Бавария" Тухелни яна бир мавсум ишда қолдириши мумкин  6 15:31"Зенит" 25 май куни Сергей Семак билан янги шартнома имзолайди  1 15:14ПРЕВЬЮ. ОКМК бугун "Локомотив" стадионида тарихий ғалабани қўлга киритадими ёхуд шогирдлар устозга қарши  1 15:03"Бунёдкор" 10 киши бўлиб Қаршида дурангга эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2

Эктор Купер: "Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин" Новости

Эктор Купер: "Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин Сурия миллий жамоаси устози Эктор Купер матбуот анжуманида қатнашди.

Матбуот анжумани давомида Эктор Купер эртанги ўйин қанчалик муҳим экани ва агарда жамоа ғалаба қозонса, бу Сурия футболи учун тарихий натижа бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

"Эртага жуда қийин ўйин бўлади. Ҳиндистон устидан қозонилган ғалаба Сурия терма жамоасига тарихдаги илк плей-офф босқичи йўлланмасини тақдим этиши мумкин. Сурияликларни шу тарзда хурсанд қилмоқчимиз. 

Барча ўйинчи ва мураббийлар штаби учрашув қанчалик муҳим эканини англаб турибди. Сизда босим каттами, демак сиз ўз ватанингиз шарафини ҳимоя қилаяпсиз. Ўйинчиларни ротация қилиш мақсадида алмаштириш ҳақида менга кўп гапиришмоқда. Бироқ, бизга футболчилар бир мақсад йўлида гармония ҳосил қилиши жуда муҳим. Ғалаба қозонишнинг сири айнан шунда. Ўзбекистонга қарши биринчи ўйинда шу нарса бизга етишмади. 26 нафар футболчида битта мақсад бўлиши шарт. Тўпни эгаллаб туришга ҳаракат қиладиган иқтидорли ўйинчиларимиз етарли.

Ҳиндистон терма жамоасида ҳам биз каби мотивация бор. Уч очко улар учун ҳам ўта муҳим. Шундай экан, биз эртага хотиржам ва эътиборли бўлишимиз керак. Шундагина, уч очкони қўлга киритамиз. Эртага Сурия тарихий натижа қайд этиши мумкин ", -дейди Эктор Купер.

Маълумот учун, Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади. Ушбу ўйин Ўзбекистон ва Австралия ўртасидаги қарама-қаршилик билан бир вақтда старт олади.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика