RU

Последние новости

09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  0 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  8 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1

Эксперт таҳлили: Япония Новости

Эксперт таҳлили: Япония

Япония терма жамоаси ўз тарихида олтинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Терма жамоа устози Акира Нишино 23талик рўйхатни эълон қилди ва таркибдан бир қатор номдор футболчилар ўрин олган. ЖЧ-2002 ва 2010да японлар гуруҳдан чиқишни уддалай олишганди. Хўш, бу сафар нима бўлади?

ОФК сайти японлар бўйича эксперт сифатида машҳур журналист Этсуко Мотокавага мурожаат қилишди. Маълумот учун, Мотокава 24 йилдан бери футболни ёритади. У биринчи марта 1994 йилги жаҳон чемпионатини кўрган. У бир нечта нашрлар ҳамда сайтлар учун футбол ҳақида мақолалар ёзади.

- Японияни навбатдаги жаҳон чемпионатида нима кутмоқда?
- Агар гуруҳдан чиқа олсак, буни қониқарли натижа десак бўлади.

- Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун нима қилиш керак?
- Япония яхши қатнашиши учун аввало метин ҳимояга эга бўлиши керак. Гуруҳимиздаги рақиблар бутунлай бошқа савиядаги жамоалар (Япония гуруҳ ўйинларини Колумбия, Сенегал ва Польшага қарши ўтказади). 2010 йилги ЖЧдаги каби ҳимояга катта эътибор беришимиз керак.

- Барчанинг диққат-марказида бўладиган ўйинчи ким?
- Бош мураббий Акира Нишино асосий ўйинчи Кейсуке Хонда бўлади деди. Мен ҳам шу фикрдаман. Менимча Япония мундиалда 3-4-3 схемаси бўйича ҳаракат қилади. Бу тактика 4-2-3-1га ҳам ўзгариши мумкин. Хонда футболчилар орасида чап оёқда ўйнайдиган ягона футболчи. Шу томонлама ҳам у ажралиб туриши мумкин.

- Қайси жаҳон чемпионати кўпроқ ёдингизда қолган?
- Агар натижалар бўйича оладиган бўлсам, 2010 йил ЖАРда ўтказилган мусобақа. Ўша турнирда Хонда, Нагатомо, Хасебе, Кавашима каби футболчиларимиз порлаганди. Шунингдек, 2002 йилги ЖЧни ҳам унутиб бўларканми. Бизда ажойиб бош мураббий бор эди: Филипп Трусье.  

- Ўтмишда ўйнаганлардан ким ҳозирги жамоага мос тушган бўларди деб ҳисоблайсиз?
- Маркус Тулио Танака. У ниҳоятда кучли ҳимоячи бўлган. Маркус асли япониялик эмас, лекин терма жамоада ўйнаб кўп нарса берди. У доим тўғрисўз бўлган. Эсимда, ЖЧ-2010га кетишдан олдин бўлган йиғилишда биз бошқаларга қараганда кучсизмиз деб рўй-рост гапирганди.

- Сизнингча, Япониянинг бошланғич таркиби қандай кўринишда бўлади?
- 3-4-3 схемасида ўйнасак керак. Дарвозабон: Эйжи Кавашима. Ҳимоя: Майа Йошида, Макото Хасебе, Томоаки Макино. Ярим ҳимоя: Генки Харагучи, Хотару Ямагучи, Рйота Ошима, Юто Нагатомо. Ҳужум: Кейсуке Хонда, Юйа Осако, Такаши Усами.

- Гуруҳ ўйинларида тахминингиз?
- Колумбия билан 0:0, Сенегални 1:0 ютамиз, Польшага 1:2 ютқазамиз.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика