RU

Последние новости

08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  0 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  5 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12

Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин" Новости

Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"

Суперлиганинг 22-турида бир қатор қизиқарли натижалар қайд этилди.

Хусусан, Олмалиқда ОКМК "Бунёдкор"га 5 та гол урган бўлса, худди шундай кўрсаткични "Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинда қайд этди. Марказий ўйинда "Нефтчи" ўз майдонида "Динамо"дан устун келди. Ушбу баҳслар юзасидан собиқ футболчи ва Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев фикрлари билан бўлишди. 

"Албатта, бу турда ОКМК - "Бунёдкор" учрашувида кутилмаган натижа бўлди. Бу ерда "Бунёдкор"нинг ўз даражасида ўйнамаганлиги асосий фактор ҳисобланади. Шу билан биргаликда 5 та тўп киритиш ўзи эмас, бу Олмалиқ жамоасининг маҳорати билан боғлиқ. Бундай ўйинлар чемпионат давомида бўлиб туради, шу боис қандайдир фожиа яратиш керак эмас. Шунчаки баъзи бир жамоалар бу типдаги ўйинларга тушиб қолишади. 

"Бухоро" бундан олдин Ўзбекистон Кубогида "Бунёдкор"ни мусобақадан чиқариб юборганди. Бу жамоанинг ўзига ҳос потенциали борлигидан далолат деб ўйлайман. "Навбаҳор"нинг бундай кутилмаган натижаси аянчли ҳолат. Бундай натижаларда бир жамоани ерга уриш ёки кўтариш ноўрин ҳисобланади. Менимча, "Бухоро"га бу ўйинга янги мураббий олиб чиққани ўзгача шижоат берди. Кўпинча бундай ўзгаришлар жуда яхши ёки ёмон натижа олиб келади. "Бухоро"да бу ижобий бўлди. 

"Нефтчи"нинг ўйини ҳақида гапирадиган бўлсак, жуда яхши ўйин гувоҳига айландик. Икки жамоа ҳам олдига юқори мақсад қўйгани кўриниб турди. "Нефтчи" ўз уйида ўйнагани ва охирги дақиқагача кураш олиб борганини айтиш мумкин. Умумий олганда бундай ўйинлар чемпионатимизни безатиб беради. Бизга шундай учрашувлар керак, чунки мавсум якунига етиб боргани сари жамоаларнинг жисмоний ҳолати бироз пасая бошлайди. Шундай шароитда яхши ўйинлар керак деб ўйлайман",- дейди Камолиддин Мурзоев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

-1   
22 сен 08:20:09
dessi anvar
пул териш сезони бошланди , жадвални тепаси маълум , қуйиси ҳам маълум , ўртадагилар сезонга керишди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика